Нам салфеткалар кўпинча ҳар қандай инсоннинг ён сумкасидан топилади. Нафақат сумка, уй, машина ва бошқа жойларда ҳам унинг қадоғини учратиш мумкин. Қуйида ушбу воситанинг яна қандай ҳолларда ёрдам бера олиши билан танишиб чиқиш мумкин.

Фото: «Домашний очаг»

Рўмолча сифатида

Фото: «Домашний очаг»

Шамоллаш вақтида ҳар бир инсон бурни ва унинг атрофи яллиғланишидан бироз ёқимсиз ҳис-туйғуларни бошдан кечиради. Салфеткалар эса намлабгина қолмай, шамоллашни келтириб чиқарган турли хил инфекцияларни бурун атрофидан тозалайди. Агар нам салфетка маъқул бўлмаса, бироз қуритиб ҳам фойдаланиш мумкин.

Мато сифатида

Фото: «Домашний очаг»

Нам салфеткаларда фақатгина мебелнинг чангини артиш мумкин, дейиш нотўғри фикр. Салфеткалар маркер сиёҳи ва қалам изларини ҳам тозалашда жуда қўл келади. Ушбу лайфхак айниқса, офисда фойдалидир.

Дезодoрант изларини бартараф этади

Фото: «Домашний очаг»

Тўқ рангли кийимларда дезодорант доғлари яққол кўзга ташланади. Уларни зудлик билан ювиш учун вақт керак. Шундай вақтда нам салфеткалар билан ҳаммаси ўз жойига тушади.

Сочни текислайди

Фото: «Домашний очаг»

Жингалак сочларни текислаш учун бир қанча воситалар ҳам мавжуд. Аммо шошилган вақтда шунчаки нам салфетка билан сочлар юзасини силаш кифоя. Сўнгра уларни истаган турмакка киритиш мумкин.

Ёғоч полларни тозалайди

Фото: «Домашний очаг»

Кўплаб тозалаш воситалари ҳаддан ташқари кимёвий моддалардан ташкил топганлиги сабабли ёғоч пол учун мос келмайди. Аммо нам салфеткалар нозик тери учун мўлжалланганлиги туфайли ёғоч полга зарар етказмайди.

Ҳаммомни тозалаш учун

Фото: «Домашний очаг»

Албатта, яхшилаб тозалаш учун бир қанча воситалар мавжуд. Аммо вақт зиқ бўлганда шунчаки нам салфетка билан барча юза қисмларни, шунингдек, жўмракларни ҳам ялтиратиб артиш мумкин.

Қаҳва доғларини кетказади

Фото: «Домашний очаг»

Ҳали уйқуси очилмаган одам дарров қаҳва ичишга ўтиради ва тўсатдан унинг уст кийимига тўкиб юбориши ҳеч гап эмас. Кийимни бутунлай ювиш ёки алмаштириш шарт эмас. Бор-йўғи нам салфетка билан қаҳва тўкилган жойни яхшилаб артиш зарур.

Гиламларни тозалаш учун

Фото: «Домашний очаг»

Оч рангдаги гиламлар учун доғлардан ёмон нарса йўқ. Қаҳва, кола ёки бошқа ичимликми? Нам салфеткаларни суюқлик тўкилган ҳудуд устига қўйиш ва суюқликни қуритиб олиш мумкин. Жараённи бир неча маротаба такрорлаш тавсия этилади.

Суратларни қайта тиклаш

Фото: «Домашний очаг»

Эски суратларга ручка билан чизилган бўлса, уларни нам салфетка ёрдамида бартараф этиш мумкин. Суратнинг ўзига эса ҳеч қандай зарар етмайди.

Дискларни тозалайди

Фото: «Домашний очаг»

Дисклардан фойдаланиш жуда яхши, аммо кейинчалик уларнинг юзасида қирилиш пайдо бўлади. Нам салфеткаларда дискларни артиб, улардан узоқроқ муддат фойдаланиш мумкин.

Сурат чизиш вақтида

Фото: «Домашний очаг»

Сурат чизиш вақтида нам салфеткалар нафақат қўлларни тозалаш учун, балки керакли рангларни ҳосил қилиш учун ҳам асқатади.