Ҳатто минимал даражада пардоз қиладиган қизлар арсеналида ҳам тональ крем бўлади. Бироқ жазирама кунларда ушбу маҳсулот бир қанча ноқулайликлар келтириб чиқаради: тери нафас ололмайди, юздаги крем оқади ва тери ялтирайди. Нима қилса бўлади? Ечими оддий — тональ кремдан воз кечинг!

Юз терис ини уй шароитида тозалаш

Фото: Getty Images

Тоза тери тональ кремни талаб қилмайди. Ҳуснбузарлар бўлмаса ҳам, юз терисида қон айланиши яхшиланиши учун доимо юзингизни тозалаб туришингиз керак. Бунинг учун юмшоқ скраб ва электр чўткадан ҳафтасига 2-3 марта фойдаланинг. Бу терини силлиқ қилиш имконини беради, бундай тери билан эса тональ кремлардан бемалол воз кечишингиз мумкин.

Минерал пудра

Фото: Getty Images

Тональ крем ўрнига пудрадан фойдалансангиз бўлади. Аммо бунда бир нечта истисно ҳолатлар мавжуд. Биринчидан, пудра кўпинча макияжни эски ва оғир кўринишига сабабчи бўлади. Иккинчидан, ҳар қандай пудра териси қуруқ бўлган қизларга мос келавермайди. Аммо бунинг иложи бор — намловчи минерал пудра. У юзда етарлича табиий кўринади, қуриб кетмайди ва ажинлар ичига кириб қолмайди.

Ҳар доим ёнингизда салфетка олиб юринг

Фото: Getty Images

Агар кун давомида юзингиз ялтирай бошласа, яна пудра ишлатишингиз шарт эмас. Фақат ҳар доим ёнингизда нам салфетка бўлсин. Иссиқ кунда вақти-вақти билан юзингизнинг Т зонасини артиб туринг.

Ҳафтада бир марта юзингизга ниқоб қилинг

Фото: Getty Images

Тональ крем талаб қилмайдиган яна бир усул — тозаловчи ниқоблардир. Айниқса, лойли ёки фаол углеродли ниқоб яхши самара беради. Бу теридаги тешикларни қисқартиришга ва терингизни янада силлиқ кўринишга келтиришга имкон беради.

Юздаги муаммоларни яширинг

Фото: Getty Images

Агар терида тошмалар бўлса ва кўз остидаги кўкаришлар сезилиб турса, бутун юзга тональ крем суртиш мутлақо керак эмас. Консилерни фақат кўз остидаги доиралар ва муаммолар бор қисмига суртинг. Бунда юмшоқ чўткадан фойдаланинг, сўнгра бармоқ учларида мулойимлик билан суртиб, чегараларни билинмас ҳолга келтиринг.

Тоникдан фойдаланинг

Фото: Getty Images

Баъзи қизлар тоникни мутлақо фойдасиз деб ҳисоблашади, аммо бу нотўғри фикр. Ҳар куни эрталаб юзингизни тоник билан арцангиз, терининг табиий мувозанатини тиклашга ёрдам берасиз.

C витамини ичинг

Фото: Getty Images

C витамини пигментациядан халос бўлишга имкон беради — аскорбин кислотадан мунтазам фойдаланиш натижасида тери ранги янада текис бўлади!

Гелли кремлардан фойдаланинг

Фото: Getty Images

Сувга асосланган гелли крем — пардоз учун ҳамма нарса. Макияжни бошлашдан олдин (тональ кремсиз, албатта) терингизни намланг. Гап шундаки, тери етарли миқдордаги намликка эга бўлса, ёғ безлари камроқ ишлайди.

Бронзер ишлатинг

Фото: Getty Images

Тональ кремни нафақат юздаги камчиликларни яшириш учун, балки янада чиройли ва соғлом юз учун ҳам ишлатамиз. Бундай натижага эса тональ кремсиз ҳам эришса бўлади — албатта, бронзер ёрдамида.

Фақат праймердан фойдаланинг

Фото: Getty Images

Тональ кремдан воз кечишнинг яна бир усули — бу фақат праймер ёки пардоз базасидан фойдаланиш. Праймернинг кўплаб афзалликлари мавжуд: у терини намлайди, юз рельефини бироз текислайди. Бундан ташқари, баъзи праймерлар енгил тенга ҳам эга бўлиб, улар тональ крем каби иссиқда «оқиб кетмайди».