Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида 71 ёшли отахон Damas уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Воқеа 12 май куни туманнинг «Камолот» МФЙ ҳудудидан ўтган А 377 автомобиль йўлининг 22-километрида юз берган. Damas’ни катта тезликда ҳайдаб кетаётган 32 ёшли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 71 ёшли отахонни уриб юборган.

Пиёда олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида 9 ёшли бола, Фарғонада эса 9 ёшли қиз Damas уриб юбориши оқибатида вафот этганди.  Сурхондарёда эса 3 кишини уриб юборган Damas ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганди. Жабрланганларнинг икки нафари вафот этган.