Фарғонада Malibu ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2021 йил 4 май куни соат 18:30 ларда ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабар келиб тушган. Унга кўра Фарғона шаҳар Фарғона кўчасида Malibu русумли автомобилни бошқариб кетаётган А.Н. йўл қатнов қисмига велосипедида чиққан У.М.ни уриб юборган.
Оқибатда велосипедчи бош ҳамда чап оёқ қисмидан жароҳат олиб шифохонага олиб борилган. Кўрсатилган ёрдамга қарамасдан жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Ҳодиса сабаби ўрганилганда йўл сунъий ёритиш чироқлари билан жиҳозланмагани аниқланди.
Ҳодисадан аввал Malibu ҳайдовчиси 29–апрель куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддаси 1-қисми (йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) билан жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Бундан аввал Бухорода Matiz ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактаб ўқувчисига йўл бермай, унинг ўлимига сабабчи бўлгани, Жиззахда вояга етмаган бола ЙТҲ содир этгани ҳамда Қорақалпоғистонда Nexia, Cobalt ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 6 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)