Ҳафта давомида камера объективига муҳрланган қизиқарли суратларни тақдим этамиз.

Бельгиянинг Дипенбек коммунаси яқинида жойлашган ўрмонда яшовчи олмахон оғзидаги ёнғоғи билан суперқаҳрамонлар сингари дарахтдан сакрамоқда.

Фото: Legion Media

Камондан ўқ узаётган Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов

Фото: Тошкент вилояти ҳокими

Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида Ғазодаги вайрон бўлган Ал-Валид биноси олов ичида. Исроил армияси ҳафта бошидан бери Ғазо секторига юзлаб ҳаво ҳужумларини уюштирди.

Фото: AFP

Берлинда бўлиб ўтган финал учрашувида Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчилари «Лейпциг» жамоасини мағлуб этиб, Германия кубогини ютганини нишонламоқда.

Фото: Reuters

Қибрай туманида от спортининг конкур йўналиши бўйича «Тошкент вилояти ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди. Турнирнинг 110 см баландликка сакраш мусобақасида Мадина Ҳидоятова Арагон лақабли отида ғолибликни қўлга киритди. Мадина Ҳидоятова вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг совғасига эга бўлди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Фаластинлик намойишчи Исроил ва Ғазо чегарасида машина шиналарини ёқиб, нариги тарафга улоқтирмоқда.

Фото: Getty Images

Индонезиянинг Грогол қишлоғидаги мусулмонлар Рамазон ҳайити намозини ўқимоқда.

Фото: Getty Images

Тунги Зангиота тумани. Туманда «Мунаввар оқшомлар!» фестивали ўтказилди.

Фото: Зангиота тумани ҳокимлиги

Истанбулдаги Умрание ўқув ва тадқиқот шифохонасида техник анестезиолог бўлиб ишлайдиган Айсегул Аксой томонидан олинган фотосуратда коронавирус беморлари даволанадиган шифохонада ишловчи ҳамкасби.

Фото: Getty Images

Иккинчи жаҳон урушида фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган Ғалаба куни тантаналарида Москвада отилаётган мушаклар.

Фото: Reuters

Бухородаги «Амир Музаффархон» масжидида Рамазон ҳайити намозини ўқишга йиғилган мусулмонлар.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Нью-Деҳлидаги йирик сиёсий митинглар ўтказиладиган жой – Рамлила Гроундъда ташкил этилаётган 500 ўринли COVID-19 касаллари учун бино ичидаги дарахт.

Фото: AP Photo

Учтепа тумани «Тепақўрғон» маҳалласида яшовчи болалар билан суҳбатлашаётган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Италиянинг Эмилия-Ромагна, Модена ва Каттолика шаҳарларини ўз ичига олган 177 километр масофага тенг Жиро д’Italia велосипед пойгасининг бешинчи босқичида қатнашаётган спортчи.

Фото: AFP

Ҳукумат Бангладешнинг Муншиганж шаҳрида COVID-19 тарқалишига қарши узоқ масофали жамоат транспортига чекловлар қўйди. Шундан кейин одамлар Рамазон ҳайитини нишонлаш мақсадида уйга бориш учун паромдан фойдаланишга қарор қилди.

Фото: Reuters

Қамаши тумани «Пасттол» қишлоғи «Бобуртепа» маҳалласида 14 май куни номаълум ҳайвон маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан тутиб ўлдирилди. Ҳайвон қишлоқдаги қўй-қўзиларни кўп маротаба бўғизлаб кетган.

Фото: «Nasafnews»

Мон Леҳи касалхонасида Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган намойиш пайтида ерда ётган ҳамширалар. Бельгия бўйлаб касалхона ходимлари яхшироқ шароит талаб қилиб турли намойишларда иштирок этмоқда.

Фото: AP Photo

Салвадорда қўлга олинган МС-13 ва МС-18 жиноий тўдалари аъзолари Кезалтепеке қамоқхонасидаги камерага жойлаштирилди.

Фото: AP Photo

Малайзияда мусулмон эркаклар масжид ошхонасида одатда Рамазон ойида тайёрланадиган маҳаллий бубур ламбук номли таомни тайёрлаяпти.

Фото: Getty Images

COVID-19 туфайли вафот этган Вижай Ражунинг оила аъзолари уни Ҳиндистоннинг Бангалор чеккасидаги Гидденаҳалли қишлоғидаги крематорийда ёқишдан олдин мотам тутмоқда.

Фото: Reuters

Техас штатининг Остинд шаҳрида жойлашган скейтборд майдонидаги велосипедчи.

Фото: AP Photo

Римдаги Вилла Борҳесе паркида «Табиатга қайтиш» кўргазмаси очилишидан олдин аргентиналик рассом Леандро Эрлич «Ойна ва Нарвон – Абадий шаҳар 2021» номли инсталляцияси устида иш олиб бормоқда.

Фото: AFP

Фаластинликлар Қуддуснинг Шарқий қисмидаги ал-Ақсо масжидида Исроил хавфсизлик кучлари билан тўқнашди.

Фото: AP Photo

Лондонда ҳарбийлар учун уюштирилган митингда юз ниқобида қатнашаётган аёл.

Фото: Reuters

Хитойнинг Далиан шаҳри осмонидаги чақмоқ.

Фото: Getty Images

Франциялик рассомнинг Испаниянинг Маҳон шаҳрида чизган пиёдалар ўтиш жойи.

Фото: EPA

Чехиядаги ҳайвонот боғида малай йўлбарси.

Фото: «ТАСС»

Эгей денгизи соҳиллари, Туркия.

Фото: Getty Images

Нью-Йоркда қуёш чиқаётган вақтида Озодлик ҳайкали тепасида турган ой.

Фото: Getty Images

Россиянинг Походкино қишлоғидаги фермада озиқлантирилаётган алпака. Бу ҳайвон ламага жуда ўхшаш, аммо ундан анча кичиклиги билан фарқ қилади.

Фото: «ТАСС»

Португалияда бир аср аввал содир бўлган Фотима мўъжизасига бағишлаб маросим ўтказилмоқда.

Фото: EPA

Куала-Лумпурда Рамазон ҳайити байрамини нишонлаётган бола.

Фото: Getty Images