• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    БМТ ўз ходимларини «Спутник V» билан эмлайди, италиялик қиз олтита дозада вакцина олди, Малайзия бир ойга ёпилади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 158 988 250 кишига етди. Вирусни юқтириб олганлар сони бўйича АҚШ (32,7 миллион), Ҳиндистон (22,9 миллион), Бразилия (15,2 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Туркия (5 миллион) етакчилик қилмоқда.

    COVID-19 оқибатидаги ўлимлар сони эса дунё бўйича 3 304 921 тани ташкил қилмоқда.

    Эквадорда коронавирусни юқтириб олганлар сони 395 минг кишидан ошди. Суратда: Кито фуқароси эмланиш учун ўз навбатини кутмоқда

    Эквадорда коронавирусни юқтириб олганлар сони 395 минг кишидан ошди. Суратда: Кито фуқароси эмланиш учун ўз навбатини кутмоқда
    Фото: AP Photo

    БМТ ўз ходимларини Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмлайди

    БМТ Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қўллашни бошламоқчи. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди. Унинг айтишича, БМТ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинани тасдиқлашини кутмоқда. БМТнинг «Спутник V» маъқулланган давлатлардаги ходимлари аллақачон ушбу дори билан эмланмоқда.

    «Авваламбор, БМТнинг кўпчилик ходимлари айнан Россия Федерациясида ‘Спутник V’ вакцинасини олишга улгурди. Биз ундан ўзимиз фойдаланиш имкониятига эга бўлишни истардик, аммо ЖССТнинг уни маъқуллашини кутяпмиз, бу БМТ фаолияти нуқтаи назаридан зарурдир», — деди Гутерриш.

    «Биз, албатта, ‘Спутник V’ билан вакцинация кампаниясини ўтказаётган мамлакатларда ишлайдиган БМТ ходимларини ушбу вакцина билан эмланишга чақирамиз», — дея қўшиб қўйди у.

    Мавзуга доир: БМТ бош котиби коронавирусга қарши эмланди

    Италияда талаба қиз хатолик туфайли бир йўла олтита дозада эмланди

    Италияда 23 ёшли талаб қиз Pfizer/BioNTech компанияси вакцинасининг бир йўла олтита дозаси билан эмланди. У Масса-Каррара шаҳрида ўзи амалиёт ўтаётган касалхонага келиб эмланган, аммо тиббиёт ходимлари янглишиб, унга бир йўла олтита дозани юборган. Ўз хатосини англаганидан кейин ходимлар қизга бу ҳақда маълум қилишган.

    Қиз кеча-ю кундуз назорат остида бўлиб туриш учун касалхонада қолдирилган, 24 соатдан кейин уйига жавоб берилган. Айни пайтда уйида бўлган қиз бош оғриғи ва қўл соҳасидаги ноқулайликдан шикоят қилмоқда. Аммо у ҳамширани судга бермоқчи эмас.

    Таъкидланишича, Pfizer вакцинаси ҳар бири олтита дозага мўлжалланган ампулаларда етказилади. Қизни тўлиқ битта ампула билан эмлашган. Баъзи мутахассислар фикрича, дорини ошиқча миқдорда юбориш зарур самарага олиб келмаслиги мумкин.

    Мавзуга доир: Литвада хатолик туфайли бир аёл бирданига беш дозада коронавирус вакцинаси билан эмланди

    Малайзияда 12 майдан қарийб бир ойга локдаун жорий қилинади

    Малайзия ҳукумати коронавирус тарқалиши муносабати билан 12 майдан 7 июнгача мамлакатда умуммиллий изоляция режимини жорий этишга қарор қилди.

    Хусусан, жамоат тадбирлари тақиқланади, ресторанларга бориш, штатлар ва туманлар ичида ҳаракатланиш мумкин бўлмайди (иш, шошилинч ҳолатлар, тиббий сабаблар, эмланиш ёки турмуш ўртоғини кўришга бориш каби сабаблар бўлмаса). Очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш бўйича баъзи чекловлар киритилади.

    Worldometers статистик сайти маълумотларига кўра, Малайзияда пандемия бошидан буён 444,4 минг киши коронавирусга чалинган, шуларнинг 1,7 мингдан ортиғи вафот этган.

    Мавзуга доир: Малайзияда стюардессалар учун антикоронавирус кийим тақдим этилди

    Шунингдек:

    • АҚШда Pfizer вакцинаси билан ўсмирларни эмлаш маъқулланди. Энди 12 ёшдан ошган америкаликлар ушбу вакцинани олиши мумкин. Бундан ташқари, компания ўз дорисини олти ойликдан ошган болаларда синовдан ўтказмоқда.
    • Буюк Британияда коронавирус чекловлари юмшатилмоқда. 17 майдан мамлакатда паб, кафе ва ресторанларнинг ёпиқ биноларида хизмат кўрсатиш очилади, одамлар очиқ ҳавода кўпчилик бўлиб тўпланиб ўтириши мумкин бўлади. Кинотеатр ва спортзаллар ҳам очилиши мумкин. Ҳукумат ўз яқинлари билан қучоқлашиб кўришмаслик тавсиясини бекор қилди.

    11.05.2021, 17:27   Изоҳ (0)   19193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозон мактабидаги отишмадан кейин Путин қуролга эгалик қилиш қоидаларини кучайтиришни буюрди

    11.05.2021, 16:10

    Россиянинг Қозон шаҳридаги мактабда отишма оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Татаристонда 12 май мотам куни деб эълон қилинди (фото ва видео)

    11.05.2021, 14:14

    Қуддуснинг ал-Ақсо масжиди яқинидаги тартибсизликлар фонида ёнғин келиб чиқди (видео)

    11.05.2021, 13:10

    Ҳиндистонда Ганга дарёсидан ўнлаб COVID-19 қурбонларининг жасадлари топилди

    11.05.2021, 12:46

    АҚШ Қирғизистон ва Тожикистонга чегарадаги низони ҳал этишда ўз ёрдамини таклиф қилди

    11.05.2021, 10:39

    Арманистон парламенти Пашинянни бу сафар ҳам бош вазир этиб сайламади ва парламент тарқатиб юборилди

    11.05.2021, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.