• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда COVID-пандемия фонида одамларнинг хавфли замбуруғларга чалиниш ҳолатлари кўпайди

    Ҳиндистонда аҳолининг 242 мингдан ортиғини ҳаётдан олиб кетган коронавируснинг иккинчи тўлқини «қутураётган» бир пайтда маҳаллий шифокорлар мукоромикоз инфекциясини тобора кўпроқ қайд этмоқда, деб ёзади «Интерфакс». Ушбу инфекцияни мукор замбуруғлар оиласига тааллуқли ҳар хил турдаги замбуруғлар келтириб чиқаради.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Баъзан қора пўпанак (black fungus) деб ҳам аталувчи ушбу касаллик COVID-19’га чалинган беморларда ёки коронавирусдан соғайганларда тез-тез учрайди.

    Мукоромикоз — камдан-кам учрайдиган касаллик бўлиб, унинг белгилари оғриқ ва безгакни келтириб чиқарувчи бурун ва танглайнинг некротик зарарланишидан иборат. Бундан ташқари, марказий асаб тизими томонидан ҳам симптомлар юзага келиши мумкин, беморлар кўзнинг шиши ва оғришидан шикоят қилади. Касаллик натижасида бурун бўшлиғи, мия ва ўпкаларга зарар етади. У диабет ҳамда ОИВ/ОИТС ва саратон билан касалланганлар учун ўлим келтирадиган даражада хавфлидир. Мукоромикоздан ўлим даражаси 50 фоизгача етиши мумкин.

    Касалликни тупроқ, ўсимликлар, компост, чириган мева ва сабзавотларда учрайдиган турли замбуруғлар қўзғатади. Ҳиндистонлик шифокорларнинг айтишича, замбуруғлар изларини соғлом одамларнинг бурун бўшлиғида ва шиллиқ қаватида топиш мумкин.

    Ҳиндистонлик мутахассис Акшай Наирнинг фикрича, мукоромикоз билан касалланиш даражасининг ўсиши коронавируснинг оғир шаклини даволашда стероидлардан фойдаланиш сабаб бўлган бўлиши мумкин.

    Стероидлар ўпкалардаги шамоллашни камайтиради, аммо шу билан бирга, улар иммунитетни пасайтириб, қондаги қанд миқдорини ошириши мумкин. Ҳинд шифокорлари қайд этишича, беморлар COVID-19’дан соғайганидан кейин 12—15 кун ўтиб, мукоромикозга чалинмоқда.

    Мумбайнинг бир йўла учта шифохонасида ишлаётган Наирнинг айтишича, апрель ойида шахсан ўзи мукоромикозга чалиниш билан боғлиқ 40 га яқин ҳолатга гувоҳ бўлган. Уларнинг кўпчилигини коронавирусга чалинган диабетиклар ташкил қилади. Уларнинг 11 нафари операция қилиб, замбуруғ инфекцияси мияга тарқалмаслиги учун кўзларини олиб ташлашга тўғри келган.

    Илгари бир йил ичида олтитадан кўп бўлмаган ҳолат аниқланган бўлса, ўтган икки ой мобайнида Мумбайнинг Сион туманининг ўзида мукоромикозга чалиниш бўйича 24 та ҳолат қайд этилган.

    Мавзуга доир:

    • Ҳиндистонда COVID-19’га чалиниш бўйича янги рекорд ўрнатилди. Қозоғистон мамлакатга ёрдам юборади
    • Бразилияда хавфли замбуруғга чалиниш бўйича биринчи ҳолат аниқланди

    10.05.2021, 08:24   Изоҳ (0)   39050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехия бош вазири Евроиттифоқ мамлакатларини ҳеч бўлмаганда бир нафардан Россия дипломатини ўз ҳудудларидан чиқариб юборишга чақирди

    09.05.2021, 20:14

    Хитой элтувчи ракетасининг бўлаклари Ҳинд океанига қулади. Буни бутун дунё кузатиб турди (видео)

    09.05.2021, 19:55

    Россияда коронавирусга қарши жамоавий иммунитет сентябрда ҳосил бўлиши кутилмоқда

    09.05.2021, 19:13

    Қозоғистон ССВ АҚШ экспертларининг республикадаги COVID-ўлимлар сони ҳақидаги маълумотларини рад этди

    09.05.2021, 18:12

    Путин: Россия ҳукумати мамлакатни муҳожирлар учун қулай қилишга интилмоқда

    09.05.2021, 16:10

    Беларусь президенти у ўлдирилган тақдирда ҳокимиятнинг топширилиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади

    09.05.2021, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити”ни мағлуб этган “Ал-Ҳилол” футболчилари қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 2 июл, 11:00

    Данияда аёлларга ҳарбий хизматни ўташ мажбурий бўлди 

    Дунё | 2 июл, 10:57

    Ҳайп қандай ишлайди: машҳур киноларни холисона баҳолашга ёрдам берадиган тавсиялар

    Кино | 2 июл, 10:49

    Яккабоғ ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:30

    Ҳиндистонда заводдаги портлашда 39 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 2 июл, 10:25

    Хитойда илк бор роботлар иштирокида футбол турнири ўтказилди (видео)

    Технологиялар | 2 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.