«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар парижликлар билан амалдаги шартномасини 2025 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ 29 ёшли футболчи янги келишувга кўра солиқлардан ташқари ва бонусларсиз йилига 30 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.
Неймар 2017 йилда «Барселона»дан рекорд нарх — 222 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтганди.
Жорий мавсум футболчи Франция чемпионатида 15 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Умумий ҳисобда Бразилия терма жамоаси юлдузи «ПСЖ»да 112 ўйинда иштирок этиб, 85 гол ва 51 та голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)