Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 35-турида «Тоттенҳэм» 8 май, шанба куни «Лидс» майдонига сафар қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Умумий ҳисобда 4 та гол урилган ўйинда «Тоттенҳэм» йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Мезбонлар сафида Стюарт Даллас, Патрик Бемфорд ва Родриго Морено ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. «Шпорлар»нинг ягона жавоб тўпига эса Сон Ҳён Мин муаллифлик қилди.

Ушбу ғалабадан кейин «Лидс»нинг очколари 50 тага етди, жамоа 9-ўринга кўтарилди. «Тоттенҳэм» эса 56 очко билан 6-ўринда бормоқда.

АПЛ

35-тур баҳси

8 май, шанба

«Лидс» — «Тоттенҳэм» 3:1

Голлар: 1:0 – 13 Даллас, 1:1 – 25 Сон Ҳён Мин, 2:1 – 42 Бемфорд, 3:1 – 84 Родриго.

«Лидс»: Меле, Даллас, Эйлинг, Лоренте, Кох, Ҳаррисон, Клих (Филлипс, 90), Алиоски, Стрейк, Бемфорд (Родриго, 79), Робертс (Рафинья, 58).

«Тоттенҳэм»: Льорис, Алдервейрелд, Регилон, Оре, Дайер, Ҳёйберг, Ло Чельсо (Ндомбеле, 80), Бэйл (Лукас Моура, 67), Алли (Ламела, 67), Сон Ҳён Мин, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Кох (51), Регилон (61), Лукас Моура (68).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди