Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 32-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 8 май, шанба куни бўлиб ўтди.
«Боруссия Д» ўз майдонида «Лейпциг» билан куч синашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дортмундликлар сафида Марко Ройс ва Жейдон Санчо (дубль) гол урган бўлса, меҳмонлардан Лукас Клостерманн ва Дани Олмо ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Шу тариқа «Лейпциг» ушбу мағлубиятдан сўнг 1-ўриндаги «Бавария»га етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. Натижада Мюнхен клуби кетма-кет 9 марта Германия чемпионлигини қўлга киритди. Мусобақа тугашига яна икки тур қолган.
«Байер» ўз майдонида «Вердер»ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Бундеслига
32-тур баҳслари
8 майш, шанба
«Боруссия Д» – «Лейпциг» 3:2
Голлар: 1:0 – 7 Ройс, 2:0 – 51 Санчо, 2:1 – 63 Клостерманн, 2:2 – 77 Олмо, 3:2 – 87 Санчо.«Боруссия Д»: Ҳиц (Бюрки, 46), Пишчек, Ҳуммелс, Аканжи, Геррейру, Жан, Дауд (Дилэйни, 60), Санчо, Рейна (Кнауфф, 82), Азар (Брандт, 72), Ройс.
«Лейпциг»: Гулачи, Ҳенрихс (Мукиеле, 64), Орбан, Клостерманн (Ҳалстенберг, 82), Упамекано, Анхелинё (Айдара, 75), Кампл (Лаймер, 75), Забитцер, Олмо, Форсберг (Клюйверт, 64), Ҳван Ҳи Чхан.
Огоҳлантиришлар: Ҳуммелс (74), Айдара (90).
Изоҳ (0)