«Манчестер Сити» Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «ПСЖ»га қарши кечган ўйинда ғалаба қозонди (0:2) ва финал йўлланмасига эга бўлди.
Бу Пеп Гвардиола жамоаси учун Чемпионлар Лигаси жорий мавсумидаги 11-ғалаба бўлди. Шу тариқа ЕЧЛ / ЙЧК тарихида илк бор Англия клуби бир мавсум давомида шунча кўп ғалаба эришди.
«Манчестер Сити» Чемпионлар Лигаси (1992 йилда ташкил топган) тарихида илк бор мусобақа финалига чиқди ва бу натижани қайд этган АПЛнинг 6-клуби бўлди. Бунга қадар «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм» финалга қадар етиб борганди.
Чемпионлар Кубоги даврини ҳам қўшиб ҳисоблаганда Англиянинг 9-жамоаси финалга ўйнайди (юқоридаги жамоаларга қўшимча: «Ноттингем Форест», «Астон Вилла» ва «Лидс»). Бу мутлақ рекорд ҳисобланади.
«Манчестер Сити» мусобақа финалида «Челси»—«Реал» учрашуви ғолиби билан ўйнайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!