Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо нима сабабдан «Рома» таклифини қабул қилганини айтди.
Фридкинлар оиласига («Рома» эгалари) мен танлагани, ушбу ажойиб жамоани бошқариш ва уларнинг режаларининг бир қисмига айланиш имкониятини бергани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.Аввалроқ португалиялик мутахассиснинг «Рома» билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолагани ва 2021 йилнинг июлидан ишга киришиши ҳақида хабар берилганди.Клуб эгалари ва бош директор Тиаго Пинту билан учрашувдан сўнг дарҳол «Рома»нинг амбицияларини тўлалигича англаб етдим. Бу ҳар доим мени руҳлантириб келган амбициялардир, биз биргаликда яқин йилларда муваффақиятли лойиҳани қурмоқчимиз.
«Рома» мухлисларининг ғайритабиий иштиёқи бу таклифни қабул қилишимга туртки бўлди ва келаси мавсумнинг бошланишини интизорлик билан кутяпман.
Шу билан бирга Пауло Фонсекага ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман. Олға, «Рома»!
Жозе Моуриньо, мураббий
Моуриньо апрель ойида «Тоттенҳэм» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди. Унга А Серия бегона эмас, мутахассис 2008—2010 йиллар мобайнида «Интер»да ишлаган.
«Рома» мавсум тугашига тўрт тур қолганда А Серия мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган 4-поғонадан 14 очко ортда қолмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)