«Рома» клуби бош мураббийи Пауло Фонсека мавсум якунида жамоани тарк этади ва унинг ўрнини Жозе Моуриньо эгаллайди. Бу ҳақда римликлар расмий сайтида маълум қилинди.
Португалиялик мутахассис «Рома» билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. У 2021 йилнинг июлидан ишга киришади.
Моуриньо апрель ойида «Тоттенҳэм» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилганди. Унга А Серия бегона эмас, мутахассис 2008—2010 йиллар мобайнида «Интер»да ишлаган.
«Рома» мавсум тугашига тўрт тур қолганда А Серия мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда ва Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган 4-поғонадан 14 очко ортда қолмоқда.
Маълумот учун, Моуриньо мураббийлик фаолияти давомида «Лерия» (2001-2002), «Порту» (2002—2004), «Челси» (2004—2007, 2013—2015), «Интер» (2008—2010), «Реал» (2010—2013) ва «Манчестер Юнайтед» (2016—2018) каби жамоаларда ишлаган.
Мавзуга доир:
- Беназир. «Реал»га устозлик қилган, ундан олдин эса «Барселона»да таржимон бўлган Жозе Моуриньо ҳақида
- Футболдан ташқари қизиқишлар, машиналар ва бир уюм реклама шартномалари. Беназир Жозе Моуриньо қандай ҳаёт кечиради?
- «Футбол атом урушига ўхшайди», «Макелеле футболчи эмас, у — қул». Жозе Моуриньонинг энг машҳур иқтибослари
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)