• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бектемир Мелиқўзиевнинг дисквалификацияси унинг профессионал боксдаги фаолиятига таъсир қиладими?

    Профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик спортчи Бектемир Мелиқўзиев (7-0, 6 КО) Халқаро бокс федерацияси (AIBA) томонидан 4 йил муддатга дисквалификация қилинди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «GoSport» нашри Бектемирнинг дисквалификацияси ва унинг профессионал фаолиятига таъсири ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.

    Нега бундай бўлди?

    Барчаси узоқ 2018 йилга бориб тақалади. Ўшанда Бектемирдан олинган допинг-тестда унинг қонидан фуросемид тақиқланган моддаси аниқланган бўлиб, ўшандан кейин у 2018 йил 28 февралдан бошлаб 2020 йил 27 февралгача 2 йиллик дисквалификация билан жазоланганди. Шундан сўнг, Бектемир уч марта 2019 йил 30-сентябрда, 21-октябр ва 2020 йил 16 февраль кунлари допинг таҳлили топширилиши лозим бўлган манзилларга бормаган. Унга, бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.4-моддасига асосан, бу турдаги антидопинг қоидабузарлиги учун 2 йиллик дисквалификация жазо чораси қўлланилган. Аммо бу қоидабузарлик аввалги антидопинг қоидабузарлик учун белгиланган муддат ичида содир этилган бўлса, бунда кейинги антидопинг қоидабузарлик муддати икки баравар кўпайтирилади. Шу сабабли, Мелиқўзиевга жами 4 йиллик дисквалификация белгиланган.

    Ушбу хабардан кейин мухлислар ва бокс ҳамжамиятида бир қатор саволлар пайдо бўла бошлади. Чунки кўпчилик мазкур дисквалификацияни боксчининг бутун фаолиятига тааллуқли деб тушунганлар кўп бўлган. Аслида эса бундай эмас.

    Профессионал фаолиятга таъсири қандай бўлади

    Биринчидан, четлатиш AIBA, яъни ҳаваскор боксга алоқадор ташкилот томонидан амалга оширилган. Бектемир ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақада таҳлил натижаларидан сўнг четлатилган. Кейинроқ у ҳаваскор боксдан тўлиқ кетмасдан профессионал боксда фаолиятини бошлаган, лекин Олимпиадада иштирок этиш истагида яна ҳаваскор боксга қайтиш ниятида бўлган. Шу мақсадда уни Олимпиада саралаш мусобақасида иштирок этувчи спортчилар қаторида қолдиришган. Айнан мана шу сабаб билан AIBA тизимидан чиқиб кетмаган боксчи мажбурий допинг тестлар топшириши керак бўлган. Аммо у кўрсатилган манзилда бўлмагани сабабли, AIBA боксчиси сифатида яна жазоланган. Профессионал боксчи сифатида эмас.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иккинчидан, Бектемир AIBA тасарруфидаги мусобақалардан четлатилган даврда ҳам профессионал боксда фаолиятини давом эттирган ва бу ҳеч қандай қоидаларни бузиш сифатида баҳоланмаган. Яъни у AIBA’га мутлақо алоқаси бўлмаган (айтиш мумкин бўлса, бошқа спорт тури) жангларда иштирок этган. Бу сафарги жазо ҳам айнан биринчи жазони берган ташкилот томонидан берилган. Фарқи фақат 2 йил эмас, 4 йил. Шундоқ ҳам ҳаваскор боксда рингга чиқмаётган боксчига бу жазони унчалик аҳамияти йўқ десак ҳам бўлади. Ягона аниқ бўлган нарса, Бектемир узил-кесил ҳаваскор бокс билан хайрлашса ҳам бўлаверади. Бор эътибор профессионал боксга қаратилади.

    Шунингдек, ташкилот четлатилишида ҳам бу нарса қайд қилинган. «Бутунжаҳон антидопинг кодексига кўра, Мелиқўзиевнинг профессионал боксда чиқишларини давом этиши ёки этмаслиги тегишли Халқаро профессионал бокс ташкилотининг қарорига боғлиқ бўлади. Агар рухсат берадиган бўлса, дисквалификацияси тугагунга қадар фақатгина профессионал боксда жанг ўтказиши мумкин», —дейилади хабарда. Яъни профессионал бокснинг ўзига қўйиб бериляпти. Шу пайтгача бу борада муаммога дуч келмаган спортчи келгусида ҳам бундай муаммога дуч келмаслигига ишонсак бўлади. Асосийси профессионал боксга алоқадор ташкилотларнинг мажбурий допинг тестларида муаммо туғилмаса бўлгани.

    Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 19 июнь куни Габриэль Росадога қарши рингга чиқади. Айни вақтда у супер ўрта вазн тоифасида WBA рейтингида 7, WBO рейтингида 12-ўринда бормоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.05.2021, 17:00   Изоҳ (0)   21926
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зинедин Зидан «Реал»нинг «Челси»га қарши жавоб баҳси учун қайдномани эълон қилди. Рамос ва Менди сафга қайтди

    04.05.2021, 16:15

    Бектемир Мелиқўзиев антидопинг қоидаларини бузганлиги боис 4 йилга дисквалификация қилинди

    04.05.2021, 15:12

    Лукас Васкес «Атлетико» таклифини рад этди. У «Реал»да қолади ёки А Серияга кетади

    04.05.2021, 14:01

    Элдор Шомуродов илк бор ўғлининг суратини оммага кўрсатди (фото)

    04.05.2021, 13:00

    Хави мавсум охирида «Ас-Садд»ни тарк этади

    04.05.2021, 10:04

    «Манчестер Юнайтед» «Олд Траффорд»да намойиш ўтказган мухлисларнинг жиноий ҳаракатларини аниқлашда полиция билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди

    03.05.2021, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.