• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Нон ҳақида суҳбат: Фойда ёки зарар, экспертлар фикри, истеъмолчиларга маслаҳатлар

    «Daryo» интернет-нашри ҳамда Brotmeister бренди ҳамкорлигидаги лойиҳа

    Ноннинг ушоғи ҳам нон

    Бизга болалигимизданоқ ерга тушган нон ушоқларини териб олиш кераклигини ўргатишгани ёдингиздами? Хусусан, биз уруш, инқироз йилларида яшаган буви ва буваларимиз тилидан нонни эъзозлаш ҳақида айтилган, ҳаяжонли сўзларни жуда кўп эшитганмиз. Айнан нон миллионлаб инсонларни очарчиликдан сақлаб қолган!

    Нон – энг ажойиб озуқа маҳсулотларидан бири, у жуда узоқ ва бой тарихга эга. Энг биринчи нон неолит даврида пайдо бўлган деб ҳисобланади, бу эса тахминан 5—12 минг йил аввал деганидир! Шу вақтдан буён у инсон учун энг асосий энергия манбаи бўлган ва бўлиб келмоқда. Нон сайёрамизнинг барча маданиятларида эъзозланади, ушбу маҳсулотнинг турларини эса санаб адоғига етиб бўлмайди.

    Кун сайин ноннинг зарари ёки фойдаси кўплиги ҳақидаги турли фикрларга кўп дуч келмоқдамиз. Келинг, бунга аниқлик киритишга уриниб кўрамиз.

    Нон – нафақат қадимий, балки фавқулодда фойдали маҳсулот. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида у овқатланиш рационининг асоси ҳисобланади. Итальянлар макарон, мексикаликлар тако тайёрлаётганида ёки Тошкентда сомса пиширилаётганида ҳам моҳиятан, уларнинг барчаси нон тайёрлаётган бўлади!

    Ноннинг пайдо бўлиш тарихи шунчалик қизиқарлики, уни ҳатто мактабда алоҳида фан сифатида ўтиш ҳам мумкин. Ахир у пайдо бўлишдан бошлаб инсоният тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб келган. Дастлаб одамлар донни бутунлигича истеъмол қилишган, сўнг уни қандай қилиб майдалашни ўрганиб, уларни оловда пиширишни бошлаганлар. Шу тарзда илк бўтқа пайдо бўлган.

    Айтганча, қадимги римликлар тариқдан тайёрланган бундай бўтқани қуруқ, тайёр озуқа шаклида сафарларга олиб кетишган. Бу чиндан ҳам жуда фойдали маҳсулот бўлган. Сафар давомида бўтқа вақт ўтиши билан қотиб бориши натижасида у «булка» кўринишига кирган ҳамда замонавий ноннинг илк намунасига айланган.

    Сўнгги пайтларда нонга семизлик ва соғлиқ билан боғлиқ турли муаммолар келтириб чиқарувчи маҳсулот сифатида қараш авж олди. Албатта, барча замонавий нон ишлаб чиқарувчилар ҳам сифат учун ишламайди. Бироқ бахтимизга ҳақиқий нон ҳали ҳам мавжуд – тўйимли, мазали ва фойдали!

    Ноннинг қандай турлари бор?

    Дўконларимизда турфа хил нонларни учратиш мумкин. Ишлаб чиқарувчилар қолип, ўчоқ, буғдойли, жавдарли, хамиртурушсиз, нордон, шўр ва бошқа кўплаб турдаги нонларни таклиф қилади. Уларнинг сони ниҳоятда кўп, бироқ бугун биз энг асосийларига тўхталамиз.

    «Асосий масаллиғига қараб, ноннинг иккита тури фарқланади: буғдой ва жавдар нони. Ҳолбуки, ноннинг бошқа турлари, масалан, маккажўхори нони ёки гречка нони ҳам мавжуд. Бироқ жавдар нони ҳақида гап кетганида шуни ёддан чиқармаслик керакки, уни фақат жавдар унидан тайёрлаш ниҳоятда қийин – у оғир ва зич бўлади. Қолаверса, бундай нон тури истеъмол учун унчалик ёқимли бўлмайди.

    Шунинг учун ишлаб чиқарувчилар хамирга буғдой унидан қўшади, бу нонни шиширади ва юмшатади. Аслида, бу буғдой-жавдар ёки жавдар-буғдой нонидир. Муайян маҳсулотдаги устувор ун тури ном беришда асосий вазифани ўтайди», – дейди Brotmeister компанияси бош технологи Наргиза Баҳромова.

    Бир неча ўн йиллар илгари тезпишар дея номланувчи нон тури оммалашди. Бу тайёр аралашма бўлиб (ушбу технология «қадоқда» деб номланади), унга керакли масаллиқлар қўшсангиз бас – нон тайёр бўлади! Бундай аралашмалар таркиби ва уларнинг соғлиқ учун қанчалар хавфсизлиги биз учун номаълум.

    Нон аралашмаси (хамир) тайёрланиш усулига кўра ҳам турланади – у классик, кўпчиган ва кўпчимаган бўлиши мумкин. Ҳақиқий бувимиз тайёрлагандек нон аралаштирилиб, кўпчитиб ва муштлаб тайёрланади. Нон қолипли, ерўчоқда пишган, қовурилган бўлиши мумкин. Ноннинг шакли ҳам ҳар хил бўлади: думалоқ, тўртбурчак, кесилган ва кесилмаган…

    Нон маҳсулотлари пайдо бўлиш тарихи ва миллатга хослик сингари хусусиятларга кўра ҳам таснифланади. Масалан, ўзбек нони, лаваш, итальянча чиабатта, французча багета, рус қора нони ва бошқалар.

    Шунингдек, тайёр нон маҳсулотлари билан бир қаторда яримтайёр нон маҳсулотлари каби замонавий турлар ҳам мавжуд. Яримтайёр нон қуйидагича тайёрланади: нон 80 фоиз тайёр ҳолатга келтирилади, музлатилади ва дўкон, ресторан ва меҳмонхоналарга юборилади. Истеъмолчи эса бундай нонни ўзи пишириб олади. Бундай ҳолатда, икки марта термик ишлов амалга оширилади. Бу эса унчалик ҳам яхши эмас.

    Керакли намлик даражасини сақлаб туриш учун яримтайёр маҳсулотларга намликни сақловчи кучайтиргичлар қўшилади. Бу энди бувимиз тайёрлайдиган нон эмас. Мамлакатимизда кучайтиргичлар кўпинча, маҳсулотга ҳажм қўшиш учун ҳам ишлатилади. Энг қизиқ томони, бундай нонга бўлган талаб катта.

    «Нон турли хил печларда пиширилади. Европа мамлакатларида олий навли нон тошда пиширилади. Айнан шу турдаги ноннинг усти қисирлаган кўринишда, ичи эса юмшоқ бўлади. Аммо бизда бундай нонга бўлган талаб юқори эмас. Чунки одамлар бундай нонни эскирган, қаттиқ деб ўйлайди, бу турдаги нонни фақат у ҳақида билган одамларгина сотиб олади», – дея суҳбатни давом эттиради Наргиза Баҳромова.

    Бошқа нарсалар қатори, нон хамиртуруши ва ранги билан ҳам ажралиб туради. У турлича – хамиртурушли, хамиртурушсиз, оқ ва қора рангларда бўлади. Биринчи нав нон Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. Бу нонга биринчи навли ун шундай ранг беради.

    Ноннинг сифатини қай тарзда аниқлаш мумкин?

    Мутахассислар фикрича, буни асосий мезонларга кўра — ноннинг ранги, таъми, ҳидига қараб аниқлаш мумкин. Бу органолептик кўрсаткичлардир. Нон кўринишидан тўғри шаклга эга ва навига мос бўлиши ёки аксинча, рангпар ёки ҳаддан ташқари қорамтир бўлмаслиги керак.

    «Нон сифатининг асосий кўрсаткичлари қаторига намлик, ғоваклик, кислоталилик ҳам киради. Умуман, маҳсулотнинг сифати биринчи навбатда масаллиққа боғлиқ. У яхши бўлиши керак. Нон тайёрлаш учун асосий масаллиқлар ун, сув, хамиртуруш ва туздир. Яхши ун глютен (клейковина) миқдори ва сифати орқали аниқланади. Глютен қанча яхши бўлса, унинг пишириш хусусияти шунчалик юқори бўлади», – дейди «Master Bakery» МЧЖнинг ишлаб чиқариш бўйича директори Насим Шарипов.

    Давоми бор…

    Facebook

    Instagram

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    03.05.2021, 15:00   Изоҳ (0)   52183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Seoul Mun тижорат кўчмас мулкига фойдали сармоя киритиш вақти келди

    03.05.2021, 12:00

    Spirit — Infinity’нинг «юраги» мижозлар учун аллақачон очиқ

    03.05.2021, 09:00

    Carrefour супермаркетларида Payme Go контактсиз тўловлари ишга туширилди

    02.05.2021, 15:00

    «Агробанк»дан яна бир катта лойиҳа: Фермерлар мактабига қабул бошланди

    02.05.2021, 12:00

    Alfraganus: «Биз тижорат кўчмас мулк бозоридаги энг фойдали таклифлардан бирини тақдим қилмоқдамиз»

    02.05.2021, 09:00

    Мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатга олиш тизими операторининг ишлаши бўйича қисқа маълумот

    01.05.2021, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туғма юрак нуқсони билан туғилган, Америкага атиги 20 доллар билан келиб, миллиардерга айланган Арнольд Шварценеггернинг мураккаб ҳаёт йўли

    Шоу-бизнес | 30 июл, 20:40

    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

    Реклама | 30 июл, 19:30

    Ўзбекистонда учта банкни хусусийлаштириш кейинги йилларга қолдирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 20:27

    Расман. Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси (видео)

    Спорт | 30 июл, 20:18

    Павел Дуров “crypto” username учун 25 млн доллар таклиф этилганини маълум қилди

    Дунё | 30 июл, 20:10

    “Реал”нинг янги футболчисига мавсумолди машғулотларда қатнашишга рухсат берилмади

    Спорт | 30 июл, 19:58

    Германия АҚШ божхона тўловлари туфайли йилига 30 млрд евродан кўпроқ зарар кўриши мумкин

    Дунё | 30 июл, 19:55

    Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган аёл ушланди

    Ўзбекистон | 30 июл, 19:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.