• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда ақли заиф боланинг махсус мактаб ходими томонидан калтаклангани ТВ журналисти орқали инкор этилди. Ҳолбуки тиббий экспертиза боланинг калтакланганини тасдиқлади

    Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Зуҳра Қаюмова ҳудуддаги 13-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида фарзанди муассаса тарбиячиси томонидан калтакланганини маълум қилганди. «Дарё» мухбири ҳолатга аниқлик киритгач, бу ҳақда журналистик суриштирув ҳам эълон қилинганди.

    Мақолада мурожаатчи фарзандининг туғма ногирон эканлигини, ўқитувчи ва тарбиячилари фарзанди устидан доимий шикоят қилиб келиши, шу кунга қадар кунора фарзандининг турли жойлари кўкариб борган бўлса-да, ҳеч кимга эътироз қилмагани, лекин сўнгги маротаба мактабдан олиб кетганида боласининг иккала қўли ва баданининг айрим қисмлари кўкариб кетгани, бу бўйича профилактика инспектори ва мактаб маъмуриятига чора кўришини сўраб мурожаат қилгани, бироқ ҳеч ким бу масала бўйича жиддий шуғулланмаганлигини таъкидлаганди.

    Мазкур суриштирув ортидан 2021 йилнинг 19 апрель куни «Севимли» каналининг «Замон» информацион дастури орқали «Даъво тасдиқланмади» дея телелавҳа эфирга узатилди.

    Лавҳада «Севимли» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида мактабга борганлигини, ўша кунги ҳолат юзасидан мактаб маъмурияти билан суҳбатлашилганлиги, тарбиячига чора кўрилганлиги таъкидланади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашишдан бош тортган тарбиячи «Севимли» мухбирига онанинг даъвоси ақлига сиғдира олмаслигини билдирган.

    «Муассасадаги барча ходимлар болаларни яхши кўрамиз. Бу ерда ишлашдан олдин болани психикасини билиш кераклиги доимий ўргатилади. Болани турткилаш ёки уриш.... Эшитиб ўзим ҳам ҳайрон қолдим. Бу даъволар ақлга сиғмайди», — дейди Саида Қорабоева.

    Лавҳада Б.М.нинг онаси интервью беришдан бош тортганлигини қайд этиб, мактабга фарзандларини олиш учун келган бошқа ота-оналари билан суҳбатлашганини кўриш мумкин.

    Зуҳра Қаюмова лавҳа эфирга узатилган кунда унга мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким қўнғироқ қилмаганлигини, фарзандини мактабдан олиб кетиш учун борганида ҳам ҳеч қандай журналистларга кўзи тушмаганлигини айтмоқда.

    «Лавҳада мухбир қиз мени интервью беришдан бош тортганимни айтди. Тўғриси шуни эшитиб, ўзимга келолмаяпман. Ахир мен у билан учрашмаган бўлсам. Бундан ташқари сайтда мақола чиққандан сўнг менга ҳеч ким қўнғироқ қилмаган ва ҳолат юзасидан ҳеч нарса сўрамаган бўлса, қандай қилиб улар билан суҳбатлашишдан бош тортаман. Алоқага чиқишган бўлганида мактабга боролмасам ҳам телефон орқали ҳаммасини тушунтириб берардим. Биз ишонган ‘Замонъдагиларнинг фақат бир томонни эшитгани жуда ҳам қизиқ?», — дейди Зуҳра Қаюмова.

    Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати ходими Умархўжа Мадаминов «Замон» мухбирига тиббий экспертиза хулосаси йўқлиги сабабли тарбиячига ҳеч қандай чора кўрилмаслигини айтган.

    «Ижтимоий тармоқларда чиққан хабарларга шуни билдириб ўтамизки, ҳақиқатан ўқитувчи болага тан жароҳати етказган бўлганида тиббий экспертиза хулосасини беришган бўларди. Бироқ ҳанузгача боланинг онаси экспертиза хулосаси бўйича ҳеч қандай маълумот бермади. Агарда ҳақиқатан тан жароҳати етказилган бўлса, исботловчи маълумотларни тақдим этадиган бўлса, ҳар қандай ҳолатда ходимга чора кўришга тайёрмиз. Лекин мана орадан бир ярим ой ўтган бўлса-да қўлимизда асосли ҳужжат йўқ»,— дейди Умархўжа Мадаминов.

    Қаюмованинг айтишича, профилактика инспектори суд-тиббий экспертизаси хулосаси келиши билан ўрганиш олиб бориб, натижаси бўйича халқ таълими бошқармасига маълумот киритишини билдирган. Бироқ иш юзасидан ҳуқуқ тартибот ходими ҳеч қандай ҳаракатни амалга оширмаган.

    «Экспертиза хулосасини берса чора кўрамиз, дейишяпти. Ахир мана бир ойдирки, шу хулосани ололмаяпман. Лабораторияга борсам берганмиз дейди. Профилактика инспекторига бир неча маротаба мурожаат қилсам хулосани олишимга вилоят халқ таълими бошқармасига ҳолат юзасидан маълумот киритишини айтарди. Шунда наҳотки битта экспертиза хулосаси шунча чўзилса деган фикрлар мени қийнарди. Кейин билсам, инспектор хулосани олган, лекин ишни ёпди-ёпди қилган экан»,— дейди Зуҳра Қаюмова.

    «Дарё» мухбири вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ходимлари ёрдамида Андижон шаҳар 4-сон ички ишлар бўлимидан Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Андижон филиали томонидан берилган экспертиза хулосасини олишга муваффақ бўлди.

    Эксперт хулосасида «Боланинг баданида тан жароҳатлари мавжудми, агар мавжуд бўлса жойлашув механизми, локализацияси ва оғирлик даражасини аниқлаш?», «Тан жароҳатлари қандай буюм таъсирида етказилган?», «Тан жароҳатлари йиқилиб тушиши ёки ўзига ўзи етказиши оқибатида олиши мумкинми?» каби саволларга жавоб берилган.

    Хулосада 2021 йилнинг 2 март куни соат 11:20 да филиалнинг амбулатория хонасида бола суд тиббий экспертизадан ўтказилганлиги, у билан суҳбатлашмоқчи бўлинганида мулоқотга кириша олмаганлиги қайд қилинган. Шунингдек, кўрик вақтида ўнг елка ташқи юқори соҳасида овал шаклда, 3,5х2,5, 2,1,4 ва 1,х1,2 см, чап елка ташқи юқори соҳада овал шаклда 3х2 см ўлчамда қонталашлар борлиги аниқланганлиги билдирилган.

    Эксперт С.Зуҳритдинова профилактика инспекторининг саволларига қуйидагича жавоб берган:

    «Ушбу тан жароҳатлари қаттиқ тўмтоқ буюм таъсири натижасида етказилган бўлиб, етказилиш муддати қарорда, экспертизадан ўтувчи шахсни онаси кўрсатган вақтга тўғри келиши мумкин. Ушбу тан жароҳатлари соғлиқнинг қисқа муддатга бузилишига олиб келмайдиган енгил тан жароҳатлар таъсирига киради ва бу жароҳатларнинг давомийлиги олти кундан ортиқ бўлмаган, тез ўтиб кетувчи оқибатли ҳисобланади. Аниқланган тан жароҳатларининг жойлашган жойи, хусусиятига кўра жароҳатни ўзига ўзи етказиш ёки ўзи йиқилиб тушиши натижасида олиши мумкинлиги инкор этилади», — дейилади эксперт хулосасида.

    «Ҳозир мен ҳам жабрланувчи, ҳам айбланувчига айланиб қоляпман. Ўзи фарзандимни зўрға, асраб-авайлаб катта қилаётган бўлсам, қандай қилиб мен уни ўзим уриб, бировга тўнкашим мумкин. Мени бирорта ўқитувчи ёки тарбиячиларга хусуматим йўқ. Аксинча, ногирон фарзандимга бунақа муносабатда бўлганликлари учун жаҳлим чиқяпти, юрагим оғрияпти. Бугун менинг болам билан юз берган бўлса, эртага бошқанинг фарзандига ҳам бундай муносабатда бўлмайди, деб ким айта олади? Имконияти чекланган бу болаларда нима айб?», — дейди Қаюмова

    Зуҳра Қаюмованинг айтишича, телефон орқали мулоқот давомида Умархўжа Мадаминов «Севимли» телеканалидаги лавҳага изоҳ бериб, «Дарё» мухбирини иккинчи тарафни ўрганмасдан материал тайёрлаганликда айблаган. Ваҳоланки, «Дарё»да эълон қилинган суриштирувда мурожаат қилувчи фуқаро билан бирга мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Гулнора Асқарова ҳамда бошланғич синф ўқитувчиси Соҳиба Нажмиддиноваларнинг фикрлари эшитилган эди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    03.05.2021, 07:11   Изоҳ (0)   30483
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Сардоба тошқини оқибатлари

    03.05.2021, 06:56

    Компенсация можароси: Юнусобод метросидаги фожиа қурбонларидан бирининг яқинларига тўланиши керак бўлган товон пули масаласини апелляция тартибида кўриб чиқиш бошл...

    03.05.2021, 06:42

    Наманганнинг дарвиши: у 30 йилдан бери ҳар куни велосипедида шаҳар кезиб, одамларга мумтоз қўшиқлар улашади

    03.05.2021, 06:11

    Сардоба фожиасидан сўнг тошқин ҳудудида қизларга Шукрона деб исм қўйиш ҳолатлари кўпайди

    02.05.2021, 23:21

    «Совет давлати байроғи Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат» — Алишер Қодиров

    02.05.2021, 22:58

    «Синфдош қизларнинг бари Шукрона бўлмаса эди ҳали». Тақдирига Сардоба сув тошқини таъсир кўрсатган чақалоқлар

    02.05.2021, 20:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.