• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда уч ой ичида 211,2 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди

    Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 1 905 та (2020 йил 1-чоракда 1 349 та) назорат тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Текширувларда 211,2 миллиард сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 192,3 миллиард сўми бюджетга тикланиши таъминланди.

    Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

    Ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар қуйидагиларни ташкил этди:

    • Халқ таълими вазирлиги тизимида ўтказилган 248 та назорат тадбирининг 198 тасида 43,3 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (9,4 миллиард сўм) нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари 4,6 мартага ошган;
    • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 275 та назорат тадбирининг 212 тасида 23,3 млрд сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (7,9 миллиард сўм) нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари 2,9 мартага ошган;
    • Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 289 та назорат тадбирининг 242 тасида 41,2 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракка (5,4 миллиард сўм) нисбатан қонун бузилиши ҳолатлари 7,6 мартага ошган.
    • Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 116 та назорат тадбирининг 111 тасида 22,4 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 135,4 миллион сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган);
    • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида ўтказилган 42 та назорат тадбирининг 36 тасида 16,1 миллиард сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 767 миллион сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган).
    Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги (3,3 миллиард сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (3 миллиард сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (2,7 миллиард сўм), Сув хўжалиги (2,5 миллиард сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2,2 миллиард сўм) вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (2,7 миллиард сўм) ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган.

    Бундан ташқари, ҳокимиятлар (3,4 миллиард сўм), ҳокимликларнинг ободонлаштириш бошқармалари (2,9 миллиард сўм), ҳокимиятлар ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари (34,2 миллиард сўм)да ўтказилган назорат тадбирларида ҳам молиявий қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

    Ҳисобот даврида вазирлик ва идоралар бўйича қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар динамикаси

    Ҳисобот даврида вазирлик ва идоралар бўйича қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар динамикаси
    Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

    Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 189,1 миллиард сўм миқдорида, жумладан, Сирдарё (40,2 миллиард сўм), Жиззах (23 миллиард сўм), Андижон (19,8 миллиард сўм), Тошкент (12,1 миллиард сўм), Қашқадарё (11,4 миллиард сўм), Сурхондарё (8,9 миллиард сўм), Фарғона (8,1 миллиард сўм), Самарқанд (7,9 миллиард сўм), Хоразм (6,4 миллиард сўм), Бухоро (6 миллиард сўм), Наманган (5,2 миллиард сўм), Навоий (1,4 миллиард сўм) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (16,5 миллиард сўм) ва Қорақалпоғистон Республикасида (21,9 миллиард сўм) қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

    Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланишида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар динамикаси

    Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланишида аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар динамикаси
    Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

    Шу билан бирга, ўтказилган назорат тадбирлари давомида кўрилган чоралар натижасида бюджет муассасаларида харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ортиқча режалаштирилган маблағларни қисқартириш ва бошқа ноқонуний харажатларнинг тўхтатилиши ҳисобига жами 5,3 миллиард сўм миқдоридаги бюджет маблағларини асоссиз сарфланишининг олди олинган.

    Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

    Бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 9 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун Маъмурий судларга юборилган.

    Шунингдек, 1 458 та назорат тадбирида аниқлангани 210,1 миллиард сўмлик қонун бузилиши ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4729 та назорат тадбирларида 246 миллиард сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, бу миқдорнинг 168,8 миллиард сўми бюджетга қайтарилган.

    Мавзуга доир:

    • «Мен Мамаризо Нурмуродовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман» — Шавкат Мирзиёев
    • Танзила Норбоева: «420 млн сўмга қурилгани айтилган мактаб бўм-бўш ер бўлиб чиқди»
    • Ўзбекистондаги коррупцион жиноятларнинг сабаблари маълум қилинди

    02.05.2021, 09:33   Изоҳ (0)   22215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навоийда 30 ёшли ақли заиф фуқаро онасини пичоқлаб ўлдирди

    02.05.2021, 09:12

    «Сардобаданлигимизни айтсак, таксичилар пул олмасди». Тошқиндан омон қолган Қуръон ва Зироат Мирзиёеванинг рўмоли ҳақида Ўсаровлар ҳикояси

    02.05.2021, 08:32

    «Истиқлол» мажмуаси Қибрайдаги янги боғ ҳудудида қурилади

    02.05.2021, 08:13

    Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 доллар эвазига Туркияга фоҳишалик учун сотган эркак ушланди

    02.05.2021, 07:25

    Дўппи кийган Мирзиёев, рекорд қўйган сув парилар, кулга айланган коронавирус қурбони. Ҳафта суратлари

    01.05.2021, 23:58

    Ўзбекистонда вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини миниши белгиланди

    01.05.2021, 23:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.