Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда 20 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар орасида коронавирусга чалиниш ҳолати деярли икки баробарга ортди. Бу ҳақда Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Дониёр Миразимов «Ўзбекистон 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Афсуски, шуни таъкидлаш керакки, мартда бошланган касалликка чалиниш ҳолатлари апрель ойида ўсишда давом этди. Ўзига хос жиҳатларидан касаллик яшарганини қайд этилиш мумкин. Яъни коронавирусга чалинганлар, жумладан, унинг оғир шакли билан оғриганларнинг ёш тоифаси — 20 ёшдан 45 ёшгача бўлганлар қарийб икки баробарга ортди. Бунда одамлар эпидемиологик режимга риоя қилмай қўйгани катта роль ўйнади», — дейди Миразимов.

«Барчамизга сир эмаски, яна оммавий тантаналарни ўтказиш бошланди, бозорлар ва жамоат жойларидаги одамлар деярли ниқоб тақмай қўйди. Одамларда эҳтиёткорлик йўқолди ва бу ўз ролини ўйнади. Пандемияни тугатиш борасидаги энг катта умидимиз — бу вакцинация бўлиб, 1 майдан унинг иккинчи босқичи бошланади», — дея қайд этади шифокор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 30 апрель куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 442 та янги ҳолат рўйхатга олинди — бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичидир. Мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 91 250 нафар, COVID-19’га қарши эмланганлар сони эса 797 781 нафарга етди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар