• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ОКМК: Экспорт салоҳияти кенгаймоқда

    Тошкентда «Олмалиқ КМК» АЖ экспорт салоҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Журналист ва блогерларга заводнинг асосий маҳсулотлари, унинг хорижий истеъмолчилари ва асосий экспорт бозорлари тўғрисида сўзлаб берилди. Шунингдек, очиқ маълумотлар рақамларда тақдим қилинди.

    «Олмалиқ КМК» АЖ нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиёда рангли металлургиянинг байроқдори ҳисобланади. Комбинат йилига 148 минг тонна мис ишлаб чиқариш ҳажми бўйича учинчи ўринни эгаллайди. Ундан олдинда фақат Россия – 973 минг тонна ва Қозоғистон – 500 минг тонна.

    Ҳозирги вақтда ОКМК 18 дан ортиқ турдаги юқори ликвидли маҳсулотларни ишлаб чиқариб, дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилмоқда. Асосий маҳсулот – мис. Мис нархига қараб, сиз жаҳон иқтисодиёти йўналишини олдиндан айтиб беришингиз, башорат қилишингиз, технология ривожидаги ўзгаришлар қай томонга кетаётганини кўришингиз мумкин.

    «Фикримча, келажак иқтисодиётида миснинг ҳам алоҳида ўрни бор. Масалан, кўплаб қўшни мамлакатлар нефть котировкалари туфайли бойиб кетди. Бизда ҳам худди шундай, аммо бу мис орқали бўлади. Бунинг учун биз ишлаб чиқариш ҳажмини ўстиришимиз, қувватни кучайтиришимиз, экспорт салоҳиятини оширишимиз керак», – деди «Олмалиқ КМК» АЖ металлургия хомашёси билан таъминлаш ва сотиш бўлими бошлиғи Азиз Зокиров.

    Статистик маълумотларга кўра, 2005 йилгача мис нархи 1500 доллардан 3000 долларгача ўзгариб турган. Ўша йилнинг учинчи чорагидан бошлаб жаҳон ва Хитой иқтисодиётининг ўсиши билан боғлиқ ҳолда котировкаларнинг тез ўсиб борганини кузатиш мумкин.

    ОКМК маҳсулотларига келсак, уларга талаб катта. Унинг хорижий истеъмолчилари орасида Голландия, Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Туркманистон, Афғонистон, Хитой бор.

    «Бизнинг асосий маҳсулотимиз – мис маҳсулотлари. Мис катотлари, шулар жумласидан. Шунингдек, биз қўшимча қийматга эга маҳсулотларни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланамиз. Булар – мис катанка, мис сим ва мис қувурлар. Масалан, 2014 йилда ишга туширилган Ангрен қувур заводи турли кесимдаги мис қувурлар ишлаб чиқаради. Улар кондиционер тизимларида, совутиш қурилмаларида, иситишда ва бошқаларда ишлатилади. Ҳозирда биз ушбу маҳсулотларни Туркия бозорида муваффақиятли сотмоқдамиз, шунингдек, Қатар ва БАА бозорларига кириб келмоқдамиз, режада эса Канада ва АҚШ ҳам бор», – дейди Азиз Зокиров.

    Шундай қилиб, қўшилган қийматли маҳсулотлар экспорти (мис қувурлар, мис катанка) 4,4 баравар ошди ва 35,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

    Спикерларнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида 177,5 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган эди. Улардан мис маҳсулотлари — 21,2 минг тонна (132,9 миллион АҚШ доллари), рух маҳсулотлари — 13,75 минг тонна (34,4 миллион АҚШ доллари), қўрғошин маҳсулотлари — 15 минг тонна (3,8 миллион АҚШ доллари) ва бошқа маҳсулотлар 6,4 миллион долларни ташкил қилган.

    Ҳисобот даврида 230,9 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди. Жумладан, мис маҳсулотлари – 179,8 миллион долларга (167,4 фоиз) 22 497 тонна (147,1 фоиз), рух маҳсулотлари – 37,1 миллион долларга (131, 9 фоиз) 13 981 тонна (124,3 фоиз), қўрғошин маҳсулотлари – 5,4 миллион долларга (143,1 фоиз), бошқа маҳсулотлар – 8,6 миллион доллар, яъни прогноз 162,5 фоизга бажарилди.

    «Экспортимизнинг асосий кўрсаткичи – рангли металлар котировкалари. Хусусан, катод мис котировкалари. Бугунги кунда, халқаро бозордаги муайян ўзгаришлар фонида котировкаларнинг ажойиб ўсиши кузатилмоқда. Масалан, кўплаб мамлакатлар аллақачон нефть ва кўмир каби классик ресурслардан фойдаланишдан воз кечиб, қайта тикланадиган манбаларга ўтмоқда. Шундай қилиб, кўплаб инвесторлар электр токининг энг ишончли ва яхши ўтказгичларидан бири ҳисобланган мисга сармоя киритишни бошлади. Мос равишда, аввал котировкалар, унинг кетидан эса бизнинг кўрсаткичларимиз кўтарилди», – деб тушунтиради Азиз Зокиров.

    Анжуманда таъкидланганидек, Туркия, Хитой, МДҲ давлатлари, Шарқий Европа асосий экспорт бозорлари ҳисобланади. Шу билан бирга, янги савдо бозорларини ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Шундай қилиб, Қатар, Австралия, Индонезия, Польшага ОКМК маҳсулотларини етказиб бериш аллақачон йўлга қўйилди. Маҳсулотларни БАА ва Жанубий Европага етказиб беришга тайёргарлик кўрилмоқда.

    Шунингдек, комбинат ноёб ва қимматбаҳо металларни экспорт қилади. Хусусан, хорижий истеъмолчиларга молибден, рений, рух купороси, кадмий, вольфрам, палладий етказиб берилмоқда.

    Деярли 30 йил давомида ишлаб чиқарилган олтин ва кумушга «Яхши етказма» мақоми берилди ва Лондон қимматбаҳо металлар ассоциацияси томонидан сертификатланди. Бугунги кунда ОКМК Лондон металлар биржасида мисни рўйхатдан ўтказиш устида ишламоқда. Азиз Зокировнинг сўзларига кўра, халқаро миқёсда ўз маҳсулотларининг тан олиниши ҳар қандай корхонанинг муносиб баҳоси ҳисобланади.

    «Олтин ва кумушимиз аллақачон сертификатланган ҳамда ‘Яхши етказма’ мақомига эга. Ҳозирда мисни рўйхатдан ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Сифат жиҳатидан у халқаро стандартларга жавоб беради, аммо уни рўйхатдан ўтказиш керак. Рўйхатдан ўтказиш бизга нима беради? Аввало, бу бизнинг мис халқаро миқёсда обрў ва эътирофга эга бўлади, дегани. Қолаверса, бу янги бозорларнинг очилиши, фонд биржаларида савдо қилиш, фьючерс шартномалари, хеджировка ва ҳакозолар дегани», – дея таъкидлайди Азиз Зокиров.

    Тадбир давомида, спикерлар таъкидлаганидек, комбинат рангли металларни экспорт қилишдан ташқари, цемент маҳсулотлари ишлаб чиқаради ва экспорт қилади. Бу, айниқса, мамлакатда амалга оширилаётган қурилиш ишлари ҳажми туфайли долзарб ва талабгир.

    «Ички бозорда цементга талаб катта. Айниқса, кенг миқёсли қурилиш туфайли. Шундай қилиб, 90 фоиз цемент республикада қолади. Бироқ, ОКМК Марказий Осиёда дастлабки оқ цемент ишлаб чиқарадиган цемент заводини қурди. У ўз технологиясига кўра ноёбдир. Ишлаб чиқариш Жиззах вилоятида жойлашган. Айни пайтда ушбу цемент Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистонга экспорт қилинмоқда. Сурхондарё вилоятида яна бир корхона – Шеробод цемент заводини қурдик. Биз унинг маҳсулотларини, кул ранг цементни Афғонистонга экспорт қиламиз. Биринчи чорак якунларига кўра, у ерга 28 минг тоннадан ортиқ цемент экспорт қилинди», — дейди Азиз Зокиров.

    2021 йилда завод 734,5 миллион АҚШ долларлик маҳсулотларни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Шу жумладан, мис – 481,3 миллион долларга 85 минг тонна, рух – 137,5 миллион долларга 55 минг тонна, қўрғошин – 27,9 миллион долларга 107,9 минг тонна ва бошқа маҳсулотларни 88,7 миллион долларга.

    Журналистлар билан учрашувда 2021 йилнинг биринчи ярмида кутилган натижалар эълон қилинди. Шундай қилиб, январь июнь ойларида 522,6 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт маҳсулотларини сотиш режалаштирилган (прогноз бажарилиши – 143,9 фоиз). Жумладан, 47 647 тонна 394,4 миллион АҚШ долларлик мис маҳсулотлари, 31 581 тонна рух маҳсулотлари – 84,6 миллион АҚШ доллари миқдорида, 30 390 тонна қўрғошин маҳсулотлари – 19,8 миллион АҚШ доллари, бошқа маҳсулотлар – 23,8 миллион доллар.

    Спикерларнинг хулосасига кўра, ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида 60 миллион тонна йиллик ишлаб чиқариш ҳажмига эга янги «Ёшлик» конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2025–2026 йилларда мис ишлаб чиқаришнинг ўсиши 148 дан 250 минг тоннагача бўлиши кутилмоқда.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    30.04.2021, 18:00   Изоҳ (0)   32371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Texnomart’дан навбатдаги 8 та фойдали акция тўплами. Рамазон акциялари давом этади!

    30.04.2021, 15:00

    FDG янги қурилган уйларига мослашувчан, муддатли тўлов ва совға сифатида квадрат метр тақдим этади

    30.04.2021, 12:00

    Olmazor Business City турар жой мажмуаси таъмирланган хонадонларни 30 фоизгача чегирма билан таклиф этади

    30.04.2021, 09:00

    «Агробанк» Ўзбекистонда биринчи бўлиб қишлоқ хўжалиги учун 100 китоб тўпламини тақдим этди

    29.04.2021, 19:30

    Маҳаллийлаштириш — иқтисодий ривожланишнинг муҳим омили

    29.04.2021, 18:00

    Laminam брендидан акция

    29.04.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.