• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади

    Америка ҳарбий қўмондонлиги 29 апрель куни АҚШ қўшинларини Афғонистон ҳудудидан олиб чиқишни бошлаб юборди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «100 га яқин ҳарбийлар Афғонистонни ҳаво транспорти орқали тарк этди», – дейилади CNN хабарида.

    Айни вақтда Афғонистон ҳудудида 2,5 мингга яқин АҚШ аскарлари хизмат қилади, шунингдек, махсус операцияларни амалга оширадиган юзлаб ҳарбийлар ҳам мамлакат ҳудудида қолмоқда. Уларнинг ҳаммаси президент фармонига мувофиқ Афғонистондан чиқиб кетади.

    Мавзуга доир: «Ҳеч ким Афғонистондаги фуқаролар урушининг қайта бошланишидан манфаатдор эмас» — АҚШ давлат котиби

    Аввал Шимолий Атлантика альянси (НАТО) штаб-квартираси аппаратининг вакили ҳам мазкур ташкилотнинг ҳарбийлари ҳам Афғонистондан чиқиб кетишни бошлаганини маълум қилганди.

    «Апрель ўрталарида НАТО ‘Қатъий кўмак’ миссияси кучларининг ҳарбийлари 1 майдан бошлаб Афғонистон ҳудудини тарк этишни бошлайди. Бу тартибли, мувофиқлаштирилган ва ҳар томонлама ўйланган жараён бўлади», – деган «Интерфакс» нашрига маълумот берган манба.

    «Қўшинларимизнинг хавфсизлиги йўлнинг ҳар бир босқичида асосий мақсадларимиздан бири бўлади ва биз ходимларимизни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўрамиз», – дея қўшимча қилган НАТО вакили.

    Шунингдек, альянс ходими дастлабки босқичда ташкилотнинг Афғонистонда қанча ҳарбий аскари борлиги ва уларнинг қанчаси мамлакатдан чиқиб кетгани ҳақида тафсилотлар бериб борилмаслигини қайд этган.

    «Қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиб кетиш вақтида ‘Толибон’ томонидан амалга оширилган ҳар қандай ҳужумга кескин жавоб қайтарилади. Биз аскарларни олиб чиқиб кетишни бир неча ой ичида тугатишни режа қилганмиз», – дея таъкидлаган НАТО расмийси.

    Аввал АҚШ давлат департаменти америкаликларга Афғонистон ҳудудига бормасликни, у ердаги фуқароларга эса мамлакат ҳудудидан иложи борича тезроқ чиқиб кетишни тавсия қилганди. Идора Афғонистондаги асосий хавф коронавирус, жиноятчилик, террорчилик ташкилотлари, одам ўғирлаш билан боғлиқ фуқаролар ҳаётига таҳдид солувчи хавотирлар ва қуролли тўқнашувлар содир бўлишининг эҳтимоли сабаб шундай тавсиялар берган.

    АҚШ президенти Жо Байденнинг администрацияси Афғонистон ҳудудидаги ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни 1 майда бошлаб, 11 сентябрда якунламоқчи. Аввалги администрация ҳам Афғонистондаги ҳарбийларни 1 майда олиб чиқиб кетишни бошлаш борасида «Толибон» билан келишиб олганди. Энди «Толибон» Байденнинг мазкур қарорини аввалги келишув шартларини бузиш деб ҳисобламоқда ва бунга нисбатан жавоб ҳаракатлари амалга оширилишини билдирган.

    30.04.2021, 09:42   Изоҳ (0)   42379
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо чоғида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди

    30.04.2021, 09:26

    АҚШ Эронга қарши санкцияларнинг бир қисмини бекор қилишга тайёрлигини билдирди

    30.04.2021, 08:57

    Самолёт зинапоясидан йиқилган Байден, офицер билан видолашув, вакцинага бағишланган тадбир. Байден президентлигининг дастлабки 100 куни — суратларда

    30.04.2021, 06:26

    Сурияда 51 киши президентлик сайловида қатнашиш учун номзодини қўйди

    29.04.2021, 23:33

    Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги низо. Асосий маълумотлар

    29.04.2021, 22:22

    Ҳиндистонда COVID-19’га чалиниш бўйича яна жаҳон рекорди янгиланди. АҚШ коронавирусга қарши курашда Ҳиндистонга 100 млн долларлик ёрдам юборади

    29.04.2021, 21:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.