Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Азамат Авазов Ғиёсович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Азамат Авазов 1986 йил Косон туманида туғилган. Тошкент ахборот технологиялари университети ва Малайзиянинг Lincoln University магистратурасини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини 2012 йилда Бирлашган Араб Амирликларидаги «Salesман» фирмасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, Равшанов Ринат Мейлиевич вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бош юрисконсулти лавозимига тайинланди. У бунгача «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Қарши минтақавий темир йўл узелига қарашли вагон депоси ҳуқуқшуноси вазифасида ишлаб келган.
Бундан аввал Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевга биринчи ўринбосар тайинлангани, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга янги ўринбосар тайинлангани ҳамда Ўзбекистон туризм ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)