Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель, жума куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманига ташрифи давомида ҳудуддаги «Парвоз» МФЙда ҳам бўлиб, маҳалла фаоллари ва нуронийлар билан мулоқотда пойтахтдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун маблағ ажратилишини таъкидлаган. Бу ҳақда 26 апрель, душанба куни Миллий матбуот марказида ўтказилган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Давлат раҳбари Яшнобод туманида аввал аҳволи оғир бўлган ‘Парвоз’ маҳалласига ҳам борди. Бугун вазият бутунлай ўзгарган. ‘Обод маҳалла’ сиёсатини амалга ошириш натижасида бу маҳалланинг қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолининг осуда яшаши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган. Ҳамма жой тоза, тартибли.

Президент маҳалла бўйлаб юриб, ободонлаштириш ишлари билан танишди ва нуронийлар, аёллар, болалар билан суҳбатлашди», — деди Асадов.

Унинг таъкидлашича, давлат раҳбари мутасаддиларга ушбу «Парвоз» маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берган.

«Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ берди», — деди Президент матбуот котиби.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Расман: Domeнико Тедеско — Бельгия терма жамоаси бош мураббийи 
Маҳаллий
Ўзбекистондаги уйлар зилзилага бардошлилигига ким кафолат беради? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги аниқлик киритди
Маданият
“Профессионал раққоса бўлади, деб ўйламаганмиз”. Паризоданинг онаси унинг болаликдаги касаллиги туфайли рақсга бергани ҳақида (видео)