Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари қудуққа тушиб кетган сигирни чиқариб олди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 25 апрель куни соат 17:40 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор бошқарув марказига 1050 қисқа рақами орқали Фориш тумани «Осмонсой» қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро сигири ҳовлисида қазилган қудуққа тушиб кетганини билдирган. Фуқаро чуқурлиги 9—10 метр бўлган қудуқдан сигирни чиқариб олишда ёрдам сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма ёнғин-қутқарув отряди айтилган манзилга етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир бирор шикастсиз қудуқдан чиқариб олинган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар ФВВ ходимлари томонидан Наманганда канализация қудуғига тушиб кетган сигир қутқарилган, Сурхондарёда 6 метрлик чуқурга тушиб кетган сигир чиқариб олинган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Шоу-бизнес
Кўз олдида онаси отасини отиб ташлаган: фожиали воқеаларни бошдан кечирган машҳур аёллар (фото)
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари