• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Чироқчи воқеаси» бўйича яна 2 нафар ИИБ ходими 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилингани айтилмоқда

    Қашқадарё вилоятида ИИБ биносидан жасади чиққан марҳум Юсуф Абдураҳмонов ўлимида айбланган яна 2 нафар ИИБ ходими уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.

    Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида кўриб чиқилган жиноят ишида ИИБ ходимлари — Ж.Р. ва Р.К. Жиноят кодексининг 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан айбли деб топилган.

    «Қамалганларнинг бири жиноят қидирув бўлими ходими бўлса, яна бири профилактика инспектори ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирига уч йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манба.

    «Дарё» манбаси берган маълумотга аниқлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилоят судининг ОАВлар билан ишловчи масъули Фарҳод Тиловов билан боғландик. Вазиятга аниқлик киритган масъул ҳақиқатдан ҳам жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида «Чироқчи воқеа»си айбдорларига ҳукм ўқилганини, бироқ ҳукм эълон қилинганидан сўнг ўтиши лозим бўлган муддат тугамаганлиги учун маълумотни очиқлай олмаслигини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, туман ИИБда қийноққа солинган 32 ёшли Юсуф Абдураҳмонов ўлими жамоатчиликка маълум бўлгач, «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Қурбон Остоноев «Нурбек исмли ходимдан сўнг ёнимга Анвар дегани келди. У ҳам ҳақорат қилди, урди. Жавобларим маъқул келмадими, ‘противогаз’ кийдириб, қийноққа сола бошлади. Худди ёш боладек чаккамга тарсаки туширарди. Ўша куни хона бурчагида қўлимни кўтартириб, турғизиб ҳам қўйишди. Ўзлари эса ухлади», деганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Сени ҳам, уни ҳам ўлдирамиз ва ишни бир парча қоғоз билан ёпиб юборамиз». Чироқчи ИИБда қийноққа солинган фуқаро ИИБ ходими таҳдиди ҳақида гапирди
    • «ИИБ биносида вафот этган Юсуф Абдураҳмоновга чақирилган тез ёрдам бошқа исм-фамилияни айтиб чақирилган». Тез тиббий ёрдам шифокори судда гувоҳлик берди
    Таъкидлаш лозим, «Чироқчи воқеаси»да дастлаб икки нафар ИИБ ходими қўлга олингани хабар берилганди. Кейинчалик эса аёвсиз калтакланган ота-болага терговчилар томонидан 60 га яқин ИИБ ходимининг сурати кўрсатилган. Ота-бола кўрсатилган расмлардаги ИИБ ходимларининг 13 нафарини таниган. Шундан сўнг вилоят прокуратурасидан Илҳом исмли терговчи марҳумнинг акаси Шуҳрат Абдураҳмоновга укасининг ўлими бўйича 13 нафар ИИБ ходими терговга жалб қилинишини билдирганди. Воқеа сабаб Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Самад Турдиев виждони қийналгани боис ишдан кетганди.

    Мавзуга доир: 

    • «‘Противогаз’даги қон излари марҳум Юсуф Абдураҳмоновга тегишли бўлган». Давлат суд эксперти хулосаси маълум қилинди
    • «Чироқчи воқеаси» бўйича судда гувоҳликка чақирилган ИИБ ходими ота-бола қийноққа солинган куни «противогаз» сўраб олинганини тан олди
    «Чироқчи воқеаси» айбдорлари ишини кўриб чиққан Олий суд судьяси Камолиддин Толлибоев раислигидаги судлов ҳайъати марҳум Юсуф Абдураҳмонов ўлимида айбланганлар — Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Нурбек Овлаевни 2 йил 6 ой ИИБ тизимида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 9 йилга озодликдан маҳрум қилганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Анвар Жонқобиловни эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 8 йил 6 ойга қамаганди. Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган Шерзод Раҳмонов эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. Профилактика инспектори Адҳам Тожиноров ҳам 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинганди.

    Чироқчи тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ жиноят қидирув гуруҳи тезкор вакили лавозимида ишлаган Бобурмирзо Ғайратовга эса 2 йил ИИБда ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.

    Мавзуга доир: 

    • Прокурор «Чироқчи воқеаси» айбдорларини 10 йилга озодликдан маҳрум қилишни, гаров эвазига очиқда қолган уч нафар айбланувчини ҳам суд залидан қамоққа олишни сўради
    • «Буларни 50 йилга қамасангиз ҳам эрим тирилиб келмайди». ИИБ ходимлари уриб ўлдирган чироқчиликнинг хотини суддан айбланувчиларни озод қилишни сўради
    • «Суд тортишувларга бой бўлмоқда, ўрни келганда қизишяпмиз. Аммо суд бунинг учун ҳеч кимга танбеҳ бермади». «Чироқчи воқеаси» айбдорларининг адвокатлари суд жараёни ҳақида гапирди

    26.04.2021, 22:39   Изоҳ (0)   60644
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «тез ёрдам»нинг битта чақириғи учун неча пул ажратилаётгани маълум қилинди

    26.04.2021, 22:08

    Гулистон давлат университети ҳам 14 кунлик масофавий таълимга ўтказилди

    26.04.2021, 21:59

    Самарқандда 28 ёшли аёлнинг ножўя суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 млн сўм талаб қилган эркак ушланди

    26.04.2021, 20:59

    Ўзбекистонда нечта боғча тарбиячиси ва тарбияланувчиси коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълумот берилди

    26.04.2021, 20:35

    Андижон ва Сурхондарёда ўт ўчириш машиналари одамлар устидан сув сепиб ўтди. ФВВ ҳолатга изоҳ берди

    26.04.2021, 20:11

    Фарғона давлат университети карантинга ёпилди

    26.04.2021, 19:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.