Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Учтепа туманида интернетда танишган қизларининг кийимсиз фото ва видеоларини тарқатиб юбормаслик учун пул ундириб келган йигит аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ж. исмли йигит Telegram’даги гуруҳлардан бирида Н. исмли вояга етмаган қиз билан танишиб, ишончига кирган ва қизнинг кийимсиз ҳолатдаги фото ва видеоларини қўлга киритган. Уларни интернетда тарқатмаслик, дискка кўчириб, унинг қариндошларига юбормаслик учун қиздан 500 доллар талаб қилган. Қиз унга умумий нархи 4 миллион сўм бўлган аёллар узугини берган.

Шу тариқа яна 4 нафар қизга товламачилик қилган. Кейинги ўлжасини қидиришга қийналган йигит яна вояга етмаган қиз Н.ни безовта қилиб, 450 доллар талаб қилиб, қўрқитган. Иложсиз қолган қиз ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят қилишга мажбур бўлган.

Аввалроқ Наманганда дўстининг ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, ундан 20 миллион сўм талаб қилган шахслар қўлга олингани, Самарқандда 21 ёшли қизнинг шахсий суратларини тарқатиб юбормаслик эвазига 400 доллар сўраган институт ўқитувчиси ушлангани ҳамда бекободлик аёлнинг эски Telegram аккаунтидаги шахсий расмларини интернетда тарқатиб юбормаслик учун ундан 5 миллион сўм сўраган 15 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади
Маҳаллий
Ҳокимият ходимларини овқатлантиришга 1,3 миллиард сўм, талабалар учун Дубайга саёҳат, “тушунмасдан” лотни ютиб қўйган тадбиркор — 27 январдаги қизиқарли тендерлар ...
Дунё
Сайфулло Соипов 2017 йил Нью-Йоркда юз берган терактда айбдор деб топилди. У ўлимга ҳукм қилиниши мумкин