Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қисқа вақтли совуқдан сўнг Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

23 апрель, жума куни республиканинг кўплаб вилоятларида ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда, ҳароратнинг кундузги максимуми 23-25 даражани, баъзи жойларда 8-30 даражагача илиқни ташкил этади.

24 апрель, шанба куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлади. Ёмғир кутилмайди ва ҳарорат деярли ўзгармайди.

25 апрель, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади. Кундуз кунги ҳарорат 27 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларида 30 даражага етади.

Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади