• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Медведев Россия ва АҚШ муносабатлари Совуқ уруш даврига қайтганини айтди

    Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар Совуқ уруш даврига қайтди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «РИА-Новости»

    Фото: «РИА-Новости»

    «Сўнгги йилларда Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар рақобатдан қарама-қаршиликка ўтиб, аслида, Совуқ уруш даврига қайтди. Санкциялар босими, таҳдидлар, қарама-қаршиликлар, ўз худбин манфаатларини ҳимоя қилиш — буларнинг барчаси дунёни доимий беқарорлик ҳолатига олиб келади», — деди Медведев.

    Унинг фикрига кўра, Россия бугунги кунда ҳам собиқ иттифоқ давридаги каби, «рақибига таҳдид бўйича АҚШ билан кимўзар ҳолатида». Медведев 1962 йилдаги Кариб денгизи инқирозини эслаб, ўшанда вазиятни ҳар икки мамлакат раҳбарлари сақлаб қолгани, улар ҳушёрлик билан баҳо бериб, «муросага эришишда донолик кераклигини» тан олганини айтди.

    «СССР ва АҚШ ўртасида тенг ҳуқуқли мулоқот мавжуд эди, у таҳдидлар ва ультиматумлар тили билан амалга оширилмасди», — деди Медведев.

    Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашуви сўнгги марта 15 апрель куни, Америка президенти Жо Байден Россияга нисбатан янги санкциялар киритганидан кейин юз берди. Янги санкциялар Россиянинг АҚШдаги 2020 йилги президентлик сайловларига аралашиши, АҚШ ҳукумат идораларига қилинган киберҳужум ва Россиянинг Афғонистондаги америкаликларга қарши «Толибон» жангарилари билан тил бириктиргани билан боғлиқ. Оқ уй февраль ойида Россиянинг ушбу ҳаракатлари учун АҚШ расмийлари унга қарши санкциялар режалаштираётганини айтганди.

    Шунингдек, АҚШ мамлакатдан 10 нафар россиялик дипломат чиқариб юборилиши ҳақида эълон қилди. Польша АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлади. Польша Варшавадаги уч нафар россиялик дипломатни persona non grata деб эълон қилди, улар мамлакатдан чиқариб юборилади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги бунга худди шу тарзда жавоб қилишини маълум қилди.

    16 апрель куни Россия президентнинг ёрдамчиси АҚШ элчиси Жон Салливанга маслаҳат учун Вашингтонга қайтиб кетишини тавсия қилди. Жон Салливан Кремлнинг тавсияларига қарамай, мамлакатни тарк этишдан бош тортди. Аммо кейинроқ Axios нашри Давлат департаменти вакилига таяниб, АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан шу ҳафта Вашингтонга жўнаб кетиб, у ерда бир неча ҳафта туриши, сўнг эса яна қайтиб келишини маълум қилди.

    23.04.2021, 20:33   Изоҳ (0)   42255
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвада Путин ва Лукашенко 4 соатлик музокара ўтказди. Улар иқтисодий масалаларни муҳокама қилгани айтилмоқда

    23.04.2021, 19:34

    АҚШнинг Россиядаги элчиси Вашингтонга қайтиб кетди

    23.04.2021, 18:33

    Ўрта Ер денгизида 130 га яқин ноқонуний муҳожир бедарак йўқолди

    23.04.2021, 15:56

    Японияда яна карантин эълон қилинди, Ҳиндистонда COVID-касалхона ёниб кетди, Венгрияда ресторан ва театрлар фақат эмланганлар учун очилади. Коронахабарлар

    23.04.2021, 14:59

    Лотин ёзувидаги янги қозоқ алифбосининг лойиҳаси тақдим этилди

    23.04.2021, 13:33

    Эрдўғон Туркиянинг арманлар геноциди мавзусида ўз нуқтаи назарида қолишини маълум қилди

    23.04.2021, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида пора эвазига 3 млн доллар кредит олиб бермоқчи бўлганлар қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 2 июл, 10:00

    АҚШ Украинага ваъда қилинган ракета ва ўқ-дориларни етказиб беришни тўхтатди

    Дунё | 2 июл, 09:53

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалдаги ёвуз қаҳрамонларни Илон Маск билан солиштирди

    Кино | 2 июл, 09:42

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 2 июл, 09:34

    Air China Ўзбекистонга авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олди

    Ўзбекистон | 2 июл, 09:32

    Ноутбукни доимий зарядга улаган ҳолда ишлатиш мумкинми?

    Маслаҳатлар | 2 июл, 09:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.