• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлиги Ўзбекистондаги ер участкаларини олиб қўйиш тартиби бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

    Адлия вазирлиги «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси ер участкалари эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга йўналтирилган бўлиб, жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига ер участкаларини олиб қўйиш масалалари бўйича тўғридан-тўғри амал қиладиган яхлит қонун сифатида ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибининг такомиллашиши, низоли вазиятларнинг олдини олиш ва ушбу соҳада пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар самарали ҳал этилишига хизмат қилади.

    Нима учун алоҳида қонунга эҳтиёж туғилди?

    Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш, шунингдек, олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган объектларни бузиб ташлаш кўплаб давлатларда долзарб муаммо ҳисобланади ва ушбу масалаларнинг лозим даражада ҳуқуқий тартибга солинмаслиги аксарият ҳолларда аҳоли орасида норозиликларга сабаб бўлади.

    Ҳукумат қарори даражасида тасдиқланиб, 2020 йил 1 январдан кучга кирган «Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисида»ги низом ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга оид бир қатор масалаларни тартибга солади.

    Бироқ ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкий ҳуқуқларини кучайтириш борасида қонун даражасида ҳал этилиши лозим бўлган айрим масалалар сақланиб турибди. Адлия вазирлиги матбуот хизматининг таъкидлашича, ер участкаси ёки унинг бир қисми жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишининг аниқ тартиб-таомиллари ва механизми Ўзбекистоннинг Ер кодексида ҳам аниқ белгиланмаган.

    Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш соҳасидаги хорижий тажрибада, бу каби ўта муҳим ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар айнан қонун даражасида тартибга солинган.

    Масалан, шундай қонунлар Япония («Экспроприация тўғрисида»ги қонун), Корея Республикаси («Ер учун компенсация бериш тўғрисида»ги қонун), Швеция («Экспроприация тўғрисида»ги қонун), Финляндия («Экспроприация тўғрисида»ги қонун), Эстония («Кўчмас мулкни экспроприация қилиш тўғрисида»ги қонун) ва бир қатор бошқа давлатларда қабул қилинган.

    Жамоат эҳтиёжлари нима экани аниқ белгилаб олиниши керак

    Ушбу қонун лойиҳасида фақат «жамоат эҳтиёжлари» ибораси қўлланилмоқда ва Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида ўрнашиб қолган «давлат ва жамоат эҳтиёжлари» тушунчасидан воз кечилмоқда.

    Жамоат эҳтиёжлари тушунчаси нима экани аниқ ва тугал белгилаб қўйилмас экан уни турлича талқин қилиш, хусусий эҳтиёжларни ёки тижорат эҳтиёжларни жамоат эҳтиёжи сифатида талқин қилишга уринишлар бўлиб туради.

    Шу боис қонун лойиҳасида ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши мумкин бўлган аниқ ҳолатларнинг тугал рўйхати келтирилиб, «бошқа ҳолатлар» каби мужмал қоидалардан буткул воз кечилган.

    Энг муҳими «инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш» ер участкасини олиб қўйиш учун асос бўла олмаслиги назарда тутилмоқда ва инвестор ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси билан чиқа олмаслиги белгиланмоқда.

    Қонун лойиҳаси қабул қилинса, ер участкасини осонликча олиб қўйиб бўлмайди

    Қонун лойиҳаси биргина ер участкаларини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилингунгача ташаббускор камида 6 та босқичдаги жараёнлардан ўтишига тўғри келади, шу жумладан, мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказиш каби мажбурий шартларни бажариши лозим бўлади.

    Фақатгина шундан сўнг маҳаллий кенгашлар томонидан ер участкасини олиб қўйиш ташаббуси жамоат эҳтиёжларига хизмат қилади деб топилса, мулкдорлар билан музокарага киришади ва уларнинг ҳар бирининг розилигини олмагунча ҳамда компенсациялар тўлиқ берилиб, кўчмас мулклар бўшатиб қўилмагунча ҳеч ким уни бузиш, яъни «снос» ҳақида гапира олмайди.

    Ҳуқуқ эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, ҳуқуқ эгасини келишувни имзолашга мажбур қилиш мақсадида унга тегишли бўлган мулкни эркин тасарруф этишига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатларга, шу жумладан, турар жойни коммуникация воситаларидан узиб қўйиш, кўчмас мулк объектига кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйиш, муносиб ҳаёт кечиришига тўсқинлик қилувчи шароит яратишга йўл қўйилмайди.

    Жараён мисли кўрилмаган шаффофлик стандартлари асосида юз беради

    Фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда мазкур йўналишда шаффофликни таъминлаш мақсадида, қонун лойиҳасида ер участкасини компенсация эвазига олиб қўйиш ташаббусининг очиқ муҳокамасини ўтказишга оид қуйидаги мисли кўрилмаган стандатлар белгиланган:

    • ташаббускор томонидан очиқ муҳокама ўтказилиши жараёнининг мажбурий тартибда аудио ва видео қайд қилиниши таъминланиши;
    • очиқ муҳокама оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказилиши ва уларнинг иштироки ташаббускор томонидан таъминланиши шартлиги;
    • очиқ муҳокамани ўтказиш жойи кўпчилик ҳуқуқ эгаларининг яшаш жойига яқин бўлиши кераклиги;
    • очиқ муҳокамада ҳуқуқ эгаларининг учдан икки қисми қатнашганда очиқ муҳокама ўтказилган ҳисобланиши;
    • ташаббускор ҳуқуқ эгаларига очиқ муҳокамада онлайн қатнашиш имкониятини яратиши шартлиги.
    Қолаверса, маҳаллий Кенгашларнинг ер участкасини олиб қўйиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш бўйича мажлислари тўлиқ шаффоф тарзда ОАВ ва мулкдорларнинг бевосита иштирокида ўтказилади. Қабул қилинган қарорларнинг барчаси очиқ эълон қилинади.

    Компенсация беришнинг аниқ қоидалари ўрнатилмоқда

    Қонун лойиҳаси қабул қилинган тақдирда қуйидаги масалалар аниқ ечимини топади:

    • компенсация берилишининг аниқ қоидалари ўрнатилади;
    • компенсация сифатида бошқа турар жой берилганда ижтимоий нормани ҳисоблаш қоидалари белгиланади;
    • битта маҳалла ёки кўчада яшовчи ҳуқуқ эгалари ва уларнинг оила аъзоларига қулай шарт-шароитлар яратиш ва маданий қадриятларини сақлаб қолиш мақсадида, ҳуқуқ эгаларининг хоҳишига кўра битта маҳалла ёки кўчада жойлашган янги уйлар (битта кўп қаватли уйдаги квартиралар) берилиши мумкинлиги назарда тутилади;
    • компенсация ўз вақтида ва тўлиқ берилишининг доимий мониторинги Кўчмас мулк объектлари давлат реестри ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилиши кўзда тутилади.
    Кўчмас мулкни бузиб ташлаш ҳақидаги қарорни ҳокимлар эмас маҳаллий кенгашлар қабул қилади

    Қонун лойиҳаси билан кўчмас мулкни бузиб ташлаш ҳақидаги қарорни қабул қилиш тартиби ўзгаряпти, унга кўра бу каби қарор ҳокимлар томонидан эмас Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади.

    Компенсация берилганидан сўнг кўчмас мулк объектини олти ой мобайнида бўшатиб қўйишга имконият берилади.

    Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳалари адлия органлари томонидан кўриб чиқилиб, ижобий хулоса берилганидан кейин қабул қилиниши мумкин бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда ер участкалари бўйича қонунбузарликлар ҳақида хабар берган фуқароларга пул мукофоти берилади
    • Бош прокуратура: «Снос»лар туфайли 2020 йилда бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган

    22.04.2021, 13:26   Изоҳ (0)   37128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 23 апрель куни ҳарорат 30 даражагача илиқ бўлади

    22.04.2021, 13:11

    Тошкентда ички ишлар органлари ходимларининг формасида «макулатура» тўплаб юрган аёл ва эркак 10 суткага қамалди

    22.04.2021, 12:46

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистондаги учта ОТМ ректори ишдан олинди

    22.04.2021, 12:22

    «Йўллар ёмонлиги сабаб 2 йил ичида содир бўлган 530 дан ортиқ ЙТҲ оқибатида 191 киши ҳалок бўлган» — Сенат қўмитаси

    22.04.2021, 12:22

    Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича дунё рейтингида 21-ўринни эгаллади

    22.04.2021, 12:10

    Жасур Умировга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад қилган ИИБ терговчисига ҳайфсан берилди

    22.04.2021, 11:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Криштиану Роналду терма жамоа сафида гол уриш бўйича жаҳон рекордини янгилади

    Спорт | 5 июн, 09:00

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.