Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд Премьер Лигаси 32-тури доирасида 18 апрель куни «Бёрнли»га қарши кечган баҳсда (3:1) иккита гол урди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

19 ёшли футболчи Англия чемпионатидаги голлари сонини 15 тага етказиб олди. Бу орқали Гринвуд 20 ёшгача бўлган вақт ичида АПЛдаги голлари сони бўйича Уэйн Рунининг рекордини такрорлади.

«Манчестер Юнайтед»нинг бошқа ҳужумчиси Маркус Рэшфорд 20 ёшга қадар АПЛда 13 та гол урган.

Маълумот учун, Мэйсон 1 октябрь куни 20 ёшга тўлади. Футболчи жорий мавсум Премьер Лигада 26 ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар