Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-тури якунлари бўйича ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди.
Унга кўра, ОКМК ҳужумчиси Зафар Полвонов 8,3 балл билан биринчи ўринни қўлга киритган. Ўзбекистонлик ҳужумчи Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши кечган ўйинда (2:3) иккита гол урганди.
Кейинги ўринларда Шаҳриёр Моғанлу («Персиполис»), Дҳераж Сингҳ («Гоа»), Муҳаммад ал-Бурайк («Ал-Ҳилол») ва Андре Каррильо («Ал-Ҳилол») каби футболчилар қайд этилди.
Зафар Полвонов шунингдек, тур рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олганди.
ОКМК форварди 2-турдан кейин 3 та гол билан мусобақа тўпурарлари рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)