УЕФА 23 апрель, жума куни Европа Суперлигаси асосчиларини Чемпионлар Лигасидан четлатилиш масаласини муҳокама қилади.
Қайд этилишича, агар ташкилот Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсумининг 1/2 финал босқичига чиққан Европа Суперлигаси жамоаларини («Реал», «Челси» ва «Манчестер Сити») мусобақадан четлатиш тўғрисида қарор қабул қилса, иккита сценарий бўйича иш кўрилади. Биринчи вариантда ғолиблик ПСЖга (тўртинчи ярим финалчи) топширилиши мумкин, иккинчисида эса чорак финал босқичида мағлубиятга учраган «Бавария», «Боруссия Д» ва «Порту»ни мусобақага қайтариш кўзда тутилган. Аммо ПСЖга ғолибликнинг топширилиш эҳтимоли паст, боиси ярим финал ва финал ўтказилмаса, УЕФА жуда катта молиявий йўқотишга учрайди.
Аввалроқ Европанинг 12 клуби бошчилигида Европа Суперлигаси ташкил этилгани маълум қилинганди. Таъсисчилар орасида «Реал», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам бор. Мусобақа Европа 20 та кучли клублари ўртасида бўлиб ўтади. Мавсум августдан бошланади ва ўйинлар ҳафта ўртасида ўтказилади.
Мавзуга доир:
- Расман: Европа Суперлигаси иштирокчилари Жаҳон Чемпионати ва Евро мусобақаларидан четлатилади
- «Мақсадимиз ЕЧЛ ва Европа Лигасининг ўрнини эгаллаш эмас, уларга рақобатчи бўлиш». Европа Суперлигаси раҳбарияти ФИФА ва УЕФАга хат билан чиқди
- Футболда аср тўнтарилиши: Европа Суперлигаси ўзи қандай мусобақа ва нималар бўлмоқда? (тафсилотлар)
Изоҳ (0)