Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида эркакнинг ўзга аёл билан ёзишмаларини хотинига кўрсатмаслик эвазига 14 миллион сўм талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди.

Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, 15 апрель куни Пастдарғом туманида яшовчи Хайрулло исмли шахс туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унда Умида исмли шахс таниши, Баҳора исмли аёл билан билан ёзишган SMS’ларини қўлга киритиб, ушбу ёзувларни турмуш ўртоғига беришини айтиб қўрқитиб, маълумотларни тарқатиб юбормаслик эвазига 14 миллион сўм талаб қилаётганлигини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

15 апрель куни Пастдарғом тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида Умида келишилган пуллардан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ наманганлик эркак билан Telegram’да ёлғондан ишқий муносабатга киришиб, сўнгра ушбу ёзишмаларни тарқатмаслик эвазига ундан 1000 доллар сўраган аёл ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, бекободлик аёлнинг эски Telegram аккаунтидаги шахсий расмларини интернетда тарқатиб юбормаслик учун ундан 5 миллион сўм сўраган 15 ёшли қиз ушлангани, Хоразмда аёлнинг шахсий видеотасвирларни қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ундан 1,5 минг доллар ва телефон талаб қилган йигит қўлга олингани ҳамда Тошкентда қизи ва йигит ўртасидаги муносабатларни сир сақлаш учун йигитнинг отасидан пул талаб қилган аёлга жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар