• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода коронавирус беморлари абгор бинога ётқизилаётгани тасвирланган суратлар муҳокамаларга сабаб бўлди. Масъуллар ҳолат юзасидан изоҳ берди

    Бухоро вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг коронавирусга чалинган беморлар ётқизилаётгани айтилган эски ва ночор кўринишли биноси суратлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. «Дарё» мухбири касалхонада бўлиб, вазият билан яқиндан танишди.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган бино суратлари.

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган бино суратлари.
    Фото: Telegram

    Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси Бухоро шаҳрининг бир чеккасида жойлашгани учун, афтидан, айрим ҳолларда эътибордан четда қолган. Бироқ сўнгги йилларда шифохонанинг деярли барча биноларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

    Мавзуга доир: «Эскилигига қарамасдан палаталарда барча шароитлар стандарт талабларга мос». Бухоро вилояти ССБ коронавирусга чалинганлар даволанаётган абгор аҳволдаги бино суратларига изоҳ берди

    «Дарё» мухбири дастлаб касалхона бош биноси пештоқидаги ёзувдаги хатоликларга эътибор қаратган. Бош шифокор Ўктам Холов мазкур ҳолат яқинда содир бўлган кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида юз бергани, тузатиш ишлари аллақачон бошланганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ғофур Саидов ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган воқеага тўхталиб, шифохонанинг эски биносидан ҳам вақтинча фойдаланишга тўғри келганини билдирган.

    «Ўткир ичак касалликлари ҳамда ОИВ инфекцияси билан касалланган беморларни даволашга мослаштирилган мазкур шифохона А, Б, В ҳамда Г блоклардан иборат. Б блок, яъни 9-бўлимда 2021 йилнинг 4 январь кунидан бошлаб COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун карантин ҳудуди сифатида тиббий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Бино шифохонанинг чеккасида бўлгани учун бошқа корпуслардан изоляция қилишга қулайлиги ҳисобга олинди ва беморлар шу ерга ётқизилди. Ҳақиқатан ҳам мазкур бинонинг ташқи қисми таъмирталаб. Ўтган йилги пандемия даврида коронавирусга чалинган беморлар сони ошиб кетгани боис уларнинг соғлиғини тиклаш ва яшаб қолишини таъминлашимиз зарурати билан шу блокдан вақтинча фойдаланишга тўғри келди.

    Аммо айтиш ўринлики, 35 ўринга мўлжалланган ушбу блокнинг ички қисми даволаниш учун барча имкониятларга эга. Замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган. Иссиқ ва совуқ сув, канализация таъминоти мавжуд. Койкалар сони етарли. Коронавирус асоратлари аҳоли орасидан анча узоқлашган бир даврда мазкур маскан жуда қисқа муддатда, яъни етти кун беморсиз қолди. Шу орада ички қисмини яна бир карра енгилроқ таъмирлашга улгурдик. Аввалига тўрт нафар бемор ётқизилган ушбу бинода айни пайтда даволанаётганлар сони 28 нафарни ташкил этмоқда», — дейди Ғофур Саидов.

    Фото: «Дарё»

    Ўктам Холовнинг айтишича, коронавирусга чалинган бир ёки ундан ортиқ беморни асосий бинодаги хоналарнинг бирида даволаш учун шифохонанинг бутун бошли биносидан бошқа даволанувчиларни кўчиришга тўғри келади.

    «Маълумки, шифохонамизга юқумли касалликлар билан мурожаат этувчи беморлар жуда кўп. Пандемия даврида ҳам асосий биноларимиз, хусусан, А блок беморлар билан тўла эди. Бир нафар коронавирусга чалинган беморни ушбу бинода даволаш учун ҳам бинодан бошқа беморлар тўлиқ кўчирилиши керак эди. Худди ўша жараёнда бошқа туман шифохоналари ҳам беморлар билан гавжумлашгани боис асосий ҳамда таъмирланган бинолардан турли юқумли касалликлар билан хасталанган беморларни кўчириш имкони бўлмаганди», — дейди Ўктам Холов.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, 2021 йилнинг 16 март куни шифохона бош шифокори имзоси билан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига хат юборилган. Унда COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларга қулай шароит яратиш мақсадида, март ойининг иккинчи ярмида вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг Б блокида мукаммал таъмирлаш ишлари тугатилиши ҳамда 9-бўлимда мукаммал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан беморларни Б блокка кўчириш ишларини амалга ошириш бошлангани маълум қилинган.

    «Беморлар доимий равишда даволаниб, кетма-кет келаётгани учун блок ўтган пандемия давридан сўнг бир ҳафта-ўн кунча касаллардан холи бўлганда, бинонинг ички қисмини енгил таъмирлашга улгурдик. Ўша пайтда тўлиқ таъмирлашга рухсат бўлмасди, ваҳоланки коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган бинода қурилиш ишларини олиб бориш имкони ҳам йўқ эди. Шу сабабли таъмирлаш ишлари ортга сурилди», — деди Ғофур Саидов.

    Билдирилишича, мазкур бино 1984 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, ҳозирги кунда мукаммал таъмирга муҳтож ҳолга келган. Бироқ инвестиция дастури бўйича, ушбу бинода мукаммал таъмирлаш ишлари 2021 йилда ўтказилиши кўзда тутилган. Шу боис 2021 йилда мазкур эски бинонинг косметик таъмирлаш ишларига қўшимча маблағ ажратиш имкони бўлмаган.

    Фото: «Дарё»

    Суриштирув жараёнида воқеа жойида бўлган «Дарё» мухбири шифохонанинг А блокида даволанаётган беморларнинг кўчирилаётганига гувоҳ бўлган. Маълум бўлишича, вилоятнинг туман, шаҳарларидан даволанишга келган беморлар ўз ҳудудларига кўчирила бошланган.

    «Куни кеча коронавирусга чалинган беморлар даволанаётган бинони қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун 3 миллиард сўмга яқин маблағ ажратилгани маълум бўлди. Таъмирлаш бошланади. Коронавирусга чалинган 28 нафар беморнинг А блокка ўтказилиши ўз-ўзидан мазкур блокда даволанаётган бошқа беморларнинг ўз ҳудудларига кўчирилишини таъминлашимиз заруратини келтириб чиқаради», — дейди бош шифокор.

    Фото: «Дарё»

    «Ўтган йилдаги пандемия даврида деярли барча касалхоналардан фойдаландик. Бу эса бошқа хасталиклар билан даволаниши лозим бўлган беморларни шифохоналарга қабул қилиш имкониятини чеклади. Спорт масканлари вилоятда кўп сонли беморларни қамраб олиш учун етарли. Айни пайтда ҳам Бухоро шаҳридаги ‘Ёшлик’ спорт мажмуасида 262 ўринли, ‘Семурғ’ спорт комплексида 170 ўринли барча тиббий шароитлари мавжуд масканлар ҳозирлаб қўйилган. Бундан ташқари, кўчма жонлантириш бўлими ҳам ташкил этилиб, унда 24 та функционал каравот келтирилади. Ҳар бир бемор яккалантирилган тартибда муолажа қилинади», — деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаев.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига кўра, айни пайтда мазкур шифохона ҳудудида янги бино тиклаш, шунингдек, мавжудларини капитал таъмирлаш ишлари учун 30 миллиарддан ортиқ маблағ молиялаштирилган. Шифохона ҳудудида 10 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган 180 ўринли янги бино 20 кун ичида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, айнан мазкур шифохона ҳудудида дорихона, лаборатория хонаси ҳамда 1,5 миллиард сўм маблағ эвазига кислород станцияси ҳам барпо этилмоқда.

    18.04.2021, 20:14   Изоҳ (0)   37018
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда махсус интернат ўқувчиси тарбиячи томонидан калтаклангани айтилди. Масъуллар бунга аниқ исбот йўқлигини таъкидламоқда

    18.04.2021, 19:34

    Ўзбекистон илк бор дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингидан ўрин олди

    18.04.2021, 18:12

    Бухорода 26 ёшли йигит калтаклангач, вафот этди. Марҳумнинг отаси ўғлини ўлдирган шахсга чора кўрилмаётганини айтмоқда

    18.04.2021, 17:11

    Ифторликда нега айнан хурмо билан оғиз очилади?

    18.04.2021, 16:30

    Сайёҳлар қўлидан сабзи еяётган оҳу: Ўзбекистонда ягона ҳисобланган агроэкотурзонага фотосаёҳат

    18.04.2021, 15:54

    Ўзбекистонда коронавирус, асосан, неча ёшлилар орасида қайд этилаётгани маълум қилинди

    18.04.2021, 15:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.