Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google компанияси паст ва ўрта даромадли мамлакатларнинг 250 минг аҳолиси учун коронавирусга қарши вакцина сотиб олишни молиялаштиради. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Фото: «Ferra.ru»

Фото: «Ferra.ru»

Google блогидаги хабарда айтилишича, компания пулларни GAVI (Global Alliance for Vaccines and Immunisation — Вакцина ва иммунизация халқаро иттифоқи)га йўналтиради. GAVI қашшоқ мамлакатларда вакцина олиш имкониятини ошириш учун курашувчи хусусий ва давлат ташкилотларининг ҳамкорлиги ҳисобланади.

Шунингдек, вакциналар ҳақидаги аниқ маълумотларни кенг тарқатиш учун Google 250 миллион доллар миқдоридаги маблағни бепул реклама кўринишида тақдим этади. Бу имкониятни компания ҳукуматларга, бирлашмаларга ва ташкилотларга, шу қаторда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га беради. Google бу мақсадлар учун жами 800 миллион доллар ажратди.

Аввалроқ Хитой COVAX дастури доирасида ривожланаётган давлатлар учун COVID-19’га қарши 10 миллион доза вакцина тақдим қилиши ҳақида хабар берилганди.

COVAX — ЖССТ доирасидаги халқаро механизм. Лойиҳага кўра, коронавирус пандемиясига қарши кураш учун 190 та мамлакат ва иқтисодиётларга кўмак кўрсатилади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва халқаро бирдамлик масалалари бўйича мустақил эксперти Обиора Окафор 22 январда аҳолисини COVID-19’га қарши вакциналар билан таъминлаган, юқори даромадли давлатлар COVAX доирасида бошқаларга кўмак беришга эътибор қаратиши лозимлигини билдирганди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус 17 январда турли мамлакатларда яшовчи аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш муаммосининг ечимини топиш тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркияда зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди, янги силкинишлар қайд этилди
Шоу-бизнес
Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 
Маҳаллий
Намангандаги уйда газ портлаб, 4 киши тан жароҳати олди