Олимларнинг аниқлашича, сўнгги 20 йил ичида глобал миқёсдаги шаҳарлар майдони икки баробарга ошди. Бу ҳақда Science Bulletin журналида нашр этилган мақолага таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Хитой Фанлар академияси қошидаги География фанлари ва табиий ресурсларни тадқиқ қилиш институти, Шимоли-шарқий қишлоқ хўжалиги университети ва Фуцзянь Педагогика университети ходимларидан тузилган жамоа ушбу тадқиқотни олиб борди. Унинг натижаларига кўра, 2000 йилда 239 минг квадрат километр бўлган шаҳарлар майдони 2020 йилда 519,8 минг квадрат километрга етди.
Маълумотлар спутниклар ёрдамида олинди, кейин 30 метрлик ўлчамдаги шаҳарларни кенгайтириш режаси ишлаб чиқилди. Рўйхатга беш йиллик интервал билан ўтказмайдиган юзалар, кўкаламзорлаштириш ва сув ҳавзалари режаси киритилди.
Таъкидланишича, сўнгги ўн йил ичида шаҳарларнинг кенгайиши йилига 17,5 минг квадрат километр кенгайиш билан ривожланди.
2020 йилда шаҳарлардаги яшил майдонларнинг ҳудуди 171,6 минг квадрат километрни (умумий шаҳарлар майдонининг 33 фоизи) ташкил этди. Бу кўрсаткич 2000 йилда 65,4 минг квадрат километрни (умумий шаҳарлар майдонининг 27 фоизи) ташкил этган эди.
Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, қаҳва, какао ва бошқа маҳсулотларнинг ривожланган мамлакатларга импорт ҳажмининг ортиши тропик ўрмонларга тобора кўпроқ хавф туғдиради. Nature Ecology & Evolution илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, Буюк Британия ва бошқа ривожланган мамлакатларда қаҳвага талабнинг ўсиши йилига бир киши учун тўртта дарахтнинг кесилишига сабаб бўлади.
Маълумот учун, 2002 йилдан 2019 йилгача инсониятнинг фаолияти 600 минг квадрат километр ўрмонни вайрон қилди, бу деярли Франция ҳудуди билан тенг майдон ҳисобланади. Ёши улуғ тропик ўрмонларнинг 34 фоизи йўқ қилинди ва яна 30 фоизи чириб, нобуд бўлган.
Изоҳ (0)