Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 13 апрель куни яна 212 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорддир. Аввалги антирекорд (207) 9 апрель куни қайд этилган эди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 85 503 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг

  • 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 10 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 23 нафари Тошкент вилоятида,
  • 145 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Бухорода 5 нафар, Навоийда 1 нафар, Наманганда 3 нафар, Хоразмда 7 нафар, Тошкент вилоятида 21 нафар, Тошкент шаҳрида эса 138 нафар, республика бўйича жами 175 киши COVID-19 касаллигидан соғайган. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда. Мамлакатда коронавирус асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 634 нафарга етди, 13 апрель ҳолатига кўра, коронавирусга қарши эмланганлар сони 250 минг кишидан ошди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1605 нафар бемордан 229 нафари оғир, 104 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...