Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззахда «мусоровоз»нинг газ баллони портлаши оқибатида йўл чеккасида турган ота-бола реанимацияга ётқизилганди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, газ балонининг бўлакларидан ота ва боланинг оёқлари жиддий шикастланган.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Махсус юк автоулов ҳайдовчиси 13 апрель куни соат тахминан 07:15 да Шароф Рашидов тумани «Туёқли» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Гулида Қудратова» компаниясининг газ қуйиш шохобчасидан 20 куб метан газ қуйилиши кўзда тутилган газ балонига ортиқча 7 куб сиқилган газни қуйдиргани сабаб, катта атмосфера пайдо бўлиши натижасида газ балон портлагани аниқланган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтиш мақсадида турган икки киши — 1982 йилда туғилган эркак иккала оёғининг жароҳатлари ташхиси билан ва унинг 2014 йилда туғилган ўғли иккала оёғининг синиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Филиал директорининг берган маълумотига кўра, 7 ёшли боланинг оёқлари ампутация (кесилган) қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди