Украина давлат космик агентлиги SpaceX ва Tesla компанияларининг асосчиси Илон Маскка ҳакморлик таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда агентлик раҳбари Владимир Тафтайга таяниб, «Известия» хабар берди.
«Маск билан ҳамкорлик масаласида айтишим мумкинки, ҳа, биз уни қўшма лойиҳаларида ишлашга таклиф қилишни режалаштиряпмиз», — деди у «Укринформ» агентлигига берган интервьюсида.
Аввалроқ 12 апрель Юрий Гагарин коинотга чиққанининг 60 йиллиги куни, мамлакат президенти Владимир Зеленский Украинасиз инсониятнинг коинотга биринчи парвози иложсиз эди, деб таъкидлади.
«Украинасиз инсониятнинг коинотга биринчи парвози иложсиз эди. 60 йил аввал украиналик муҳандислар космик дастурнинг яратилишида иштирок этган», — деди давлат раҳбари.
2021 йилнинг 13 январь куни Украина ҳукумати 2021—2025 йиллар учун миллий коинот дастури концепциясини маъқуллагани маълум бўлди, уни амалга ошириш учун тахминан 30 миллиард гривна (1,07 миллиард доллар) сарфлаш режалаштирилган.
12 январь куни собиқ Совет Иттифоқининг ракета ва космик технологиялар конструктори Сергей Королёвнинг туғилган кунида Зеленский уни «украиналик буюк олим» деб атади, шунингдек, у Илон Маскни конструкторнинг ватани Житомирдаги Косманавтика музейига таклиф қилди.
12 апрель Россияда космонавтика куни ҳисобланади. 1961 йилнинг 12 апрель куни космонавт Юрий Гагарин «Восток» ракетаси ва шу номдаги космик кема бортида Байконур космодромидан коинотга учган эди.
Изоҳ (0)