• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Наманганлик ўқитувчи аёл «Жоконда»нинг каштадаги тасвирини яратди. У асар учун таклиф этилган 1000 долларни рад этди

    Наманган вилоятининг Чуст туманидаги Каркидон қишлоғида яшовчи Марғуба Неъматуллаева каштада Леонардо да Винчининг машҳур «Мона Лиза» асарини акс эттирди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Марғуба 47 ёшда, касби ўқитувчи. Наманган ва Фарғонадаги мактаб, коллеж ва спорт мактабларида 20 йилдан ошиқ вақт мобайнида жисмоний тарбиядан дарс берган.

    У жозибали табассуми туфайли ёқтириб қолгани «Мона Лиза»ни яратиш учун 6 ой вақт сарфлади. Бунинг учун 10 минг маротаба игна-ип ўтказган, 46 хил рангдан фойдаланилган. Ўзининг айтишича, бу рекорд эмас экан. «Жоконда»дан ўлчами кичик бўлган мева натюрмортини тайёрлашда 86 минг марта игна-ип ва 120 хил ранг қўлланган. Шу сабаб у замонавий каштачиликнинг математика ва аниқ ҳисоб-китобни ёқтирадиган санъат турига қиёслайди.

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    «Кўргазмалардан бирида «Aгар Леонардо да Винчи шу асарини чизишдан аввал ўзбек аёлини кўрганида ‘Мона Лиза’ албатта, сизлардан андоза олинган бўларди» деб лутф қилишди. Самарқанддаги тадбирга олиб борганимда бу портрет учун италиялик меҳмонлар 1000 доллар таклиф этишди. Бергим келмади, чунки бу қўл меҳнати, унинг баҳоси аслида бир неча карра юқори эканлигини биламан», — дейди у.

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Қаҳрамонимизнинг айтишича, дўппи тикиш ва каштачиликка болалигидан қизиққан. Уйида ҳозиргача онаси 15 ёшида тиккан кашталар сақланади. 2013 йилда Тошкентга, Гёте институтига борганида замонавий каштачилик қандай бўлишини кўриб, маҳорат сабоқлари олганидан сўнг иштиёқи қайтадан уйғонган.

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    «Ҳозир бўш қолдим дегунча қўлимга игна-ип оламан. Беҳуда гап-сўз, кўча кезишларга вақтим ҳам, хоҳишим йўқ. Табиат, гул ва мевалар, жониворларни акс эттиришни яхши кўраман. Кичикроқ асарни тайёрлаш учун бир ой, каттароқларига эса 4-6 ой муддат кетади. Каштачиликдан толиққан пайтим волейбол ёки баскетбол ўйнайман, сузиш билан шуғулланаман, дутор чаламан. 14 ёшга тўлган қизим Хушрўй ёнимга кириб қолди. У ҳам кашта тикади, дутор чалади. Яқинда қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпиони бўлди. Ўғилларим Хушрўз ва Хушнуд эса Бухоро тиббиёт институти ҳамда Жанубий Кореянинг Кёнгсан университети талабалари. Улар билан жуда фахрланаман», — дейди Марғуба.

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Фото: Жўрабек Маҳмудов

    Марғуба Неъматуллаеванинг асарлари ҳозир Россиянинг Самарада шаҳридаги ўзбек ресторанларини безаб турибди. У келгусида ҳам каштачиликни ташлаб қўйиш ниятида эмас. Қўқонда бўлиб ўтадиган халқаро ҳунармандчилик фестивалига астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Яқин орада эса яна бир машҳур мусаввир — Рембрандт асарларини каштага кўчирмоқчи.

    Мавзуга доир: «Пул учун ишламайман». 70 ёшида ҳам жисмоний тарбиядан дарс бериб келаётган аёл ҳикояси

    13.04.2021, 13:59   Изоҳ (0)   49080
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши раисига ўринбосар ва котиб тайинланди, кенгаш таркибига ўзгартириш киритилди

    13.04.2021, 13:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 14 апрель куни бироз ёмғир ёғиши мумкин

    13.04.2021, 13:11

    Алишер Усмонов Ўзбекистондаги қайси соҳаларга инвестиция киритиш кераклиги ҳақида гапирди

    13.04.2021, 12:10

    Ўзбекистонда бир кунда икки бор зилзила кузатилди. Қатор вилоятларда ерости силкинишлари кучи 2 баллни ташкил этди

    13.04.2021, 11:36

    Марҳум турколог олим Андрей Кубатинга нисбатан тергов вақтида жисмоний ёки руҳий тазйиқ ўтказилмаган деб топилди

    13.04.2021, 11:13

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 177 кишида коронавирус аниқланди

    13.04.2021, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.