Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Латвиянинг тўлиқ узатмали зирҳланган автомобилларни ишлаб чиқарувчи Dartz компанияси Nikrob компанияси билан бирлашиб «Европадаги энг арзон автомобиль» дея эътироф этилаётган Freze Nikrob моделини тақдим этди, деб хабар беради IXBT. Машинанинг бошланғич нархи 10 минг еврони ташкил этади.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Ушбу модель Литвада март ойида сотувга чиққан бўлиб, Dartz’нинг маълум қилишича, каршеринг ва етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи компаниялар томонидан машинага юқори талаб бўлмоқда. Freze Nikrob модели Хитойнинг машҳур Wuling Hongguan Mini электромобилининг нусхаси ҳисобланади.

«Бозорда B ва C классига кирувчи таклифлар кўп, аммо арзон ва у қадар катта бўлмаган шаҳар автомобиллари бозори деярли бўш», — дейилади хабарда.

Фото: IXBT

Фото: IXBT

Мазкур электромобилга 13,8 киловатт/соатли аккумулятор батареялари ўрнатилган бўлиб, у бир марта қувватланиш орқали 200 километрга яқин йўлни босиб ўтади. Орқа томонига ўрнатилган электродвигатель 13 кВт қувватни ва 85 Нм айланувчи моментни тақдим этади. Максимал тезлиги — 100 километр/соат.

Хоҳловчиларга сиғими каттароқ бўлган аккумулятор, интерьери веганларга хос материаллар билан қопланган ва бошқа қатор янгиликларга эга премиум версия 15 минг евродан таклиф этилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь