Президентнинг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5066-сонли қарорига мувофиқ шу кунга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Ўткир Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, Ўткир Қодиров 1984 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ўзбекистон стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактабини тугаллаган.
Ўткир Қодиров Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Администрацияси, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлигида масъул лавозимларда фаолият юритган.
Бундан аввал Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлигига тайинловлар амалга оширилгани, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида қатор тайинловлар амалга оширилгани ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)