Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 5-тури доирасида «Машъал» клуби Муборакда 9 апрель, жума куни «Қўқон-1912»ни қабул қилди.

Фото: «Қўқон-1912» / «Дарё»

Фото: «Қўқон-1912» / «Дарё»

Томонлар биринчи бўлимда ҳар қанча уринмасин ўйинда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 52-дақиқасида қўқонликлар ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан Мўмин Мелиев тўпни эгаллаб олган ҳолда дарвоза томон зарба берди. Тўп ташқи томондан тўрдан ўтган ҳолда дарвозага кириб кетди. Ҳакамлар эса бу ҳолатда гол бўлди дея ҳисоблашди. 78-дақиқада эса Шоҳназар Норбеков меҳмонларнинг иккинчи голини урди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Машъал» ўз майдонида «Қўқон-1912»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Қўқон-1912» жамоаси очколари сонини 9 тага етказиб, мусобақа жадвалининг 3-поғонасига кўтарилиб олди. «Машъал» эса 4 очкоси билан 13-ўриндан жой олган.

Суперлига5-тур баҳси9 апрель, жума

«Машъал»—«Қўқон-1912» 0:2

Голлар: 0:1 — 52 Мўмин Мелиев, 0:2 — 78 Шоҳназар Норбеков.

«Машъал»: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишел Окоро (22.Сирожиддин Қўзиев, 64), 10.Ҳумоюн Муртозаев, 11.Самюэль Чигози, 13.Шаҳзод Шайманов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 21.Укеме Уильямс (20.Худоёрхон Сагдуллаев, 64), 23.Самандар Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Йўлдашев.

«Қўқон-1912»: 1.Музаффар Абдуллаев, 7.Асадбек Собиржонов (13.Сардорбек Азимов, 84), 8.Фарҳод Бекмуротов, 11.Мўминжон Мелиев (10.Шоҳназар Норбеков, 75), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқболжон Маликжонов (91.Якуба Бамба, 71), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Ёсович, 70.Мурод Холмуҳаммедов.

Огоҳлантириш: Ибе Мишел Окоро 44.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?