Испания Ла Лигаси 30-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Реал» — «Барселона» учрашуви ҳаками ўзгарди.
Аввалига учрашувни Матеу Лаос бошқариши режалаштирилганди. Унинг ўрнига «Эль-Класико»ни Хесус Хил Мансано бошқариб боради.
Marca’нинг хабар қилишича, Матеу Лаос жароҳат сабаб бу ўйинда иштирок эта олмайди. Аввалроқ ҳакам Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Бавария»—ПСЖ учрашувини (2:3) бошқариб борганди.
Маълумот учун, Хил Мансано «Барселона» собиқ MSN триосининг (Месси, Суарес ва Неймар) барча вакилига қизил карточка кўрсатган ягона ҳакам ҳисобланади.
«Эль-Класико» Тошкент вақти билан 10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)