Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Туркия оммавий ахборот воситалари таниқли турк жуфтликларининг бўш вақтини қандай ўтказиши тўғрисида йиллар давомида олинган интервьюлар ёрдамида маълумот тўплади, деб ёзади «RusTurkey.com».

Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен

Фото: «Караван»

Фото: «Караван»

Бурак Ўзчивитнинг CNN телеканалига берган интервьюсида Фаҳрие Эвжен кинога боришни ёки уйда қулай ўрнашиб, кино томоша қилишни яхши кўради. Шунингдек, актёрнинг таъкидлашича, улар пиёда сайр қилиш давомида юракдан суҳбатлашиш ёки шунчаки жим кетган ҳолда бир-бирини сўзсиз тушунишни ёқтиради

Неслиҳан Атагул ва Кадир Доғулу

Фото: Stars-History

Фото: Stars-History

Неслиҳан ва Кадир бўш вақтида очиқ ҳавода, айниқса, ёввойи табиатда дам олишни жуда яхши кўради. Улар саёҳатни автомобилда эмас, карвонда қилишни ҳамда гўзал жойлардан баҳраманд бўлишни афзал билади.

Чағатай Улусой ва Дуйгу Саришин

Фото: Gidseries

Фото: Gidseries

Чағатай ҳамда унинг севгилиси Дуйгу чинакам денгиз мухлисларидир. Улар бўш вақтининг кўп қисмини сув бўйида ўтказади. Шунингдек, Чағатай дайвинг билан шуғулланишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Ҳалит Эргенч ва Бергузар Корел

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Жуфтлик бўш вақтини уйда ўтказишни яхши кўради. Шунингдек, Бергузар бутун кунни пижамада ўтказиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, юлдузлар меҳмонга боришдан кўра, уларни кутиб олишни яхши кўради. Кўпинча Бергузар романтик кечалар уюштиради ва фарзандлари ҳамда турмуш ўртоғи билан бирга завқланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар