• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра сафарига қачон рухсат берилиши мумкинлиги маълум қилинди

    Олий Мажлис Сенати ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган жамоатчилик эшитувлари давомида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов Ҳаж ва Умра сафарлари масаласига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: UzNews

    Фото: UzNews

    Музаффар Комиловнинг айтишича, бу Саудия Арабистонидаги вазиятга боғлиқ.

    «Саудия Арабистонида кундан кунга касалланиш ҳолатлари кўпаймоқда. Кечаги маълумотни олиб қарасак, бир кунда аниқланган ҳолат 600 нафардан ошди. Аксари Макка ва Ар-Риёз ҳудудига тўғри келяпти. Ўтган куни эса Мадина шаҳрида кўпроқ эди. Шу сабаб Саудия Арабистони тўлиқ ёпилган. Умра дастурлари ҳаммаси тўхтатилган», — деган қўмита вакили.

    Унинг қўшимча қилишича, сафарларни амалга ошириш масалалари юзасидан ҳозирда ёзишмалар олиб борилмоқда.

    «Жидда шаҳридаги консулликда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича алоҳида атташе фаолият кўрсатади. Кеча ҳам биз маълумот олдик. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги баёнотидан келиб чиқсак, эҳтимол, агар вазият бироз барқарорлашса, 17 майдан улар очиши мумкин. Лекин ҳали улар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосасига таянган ҳолда иш кўради», — деган Музаффар Комилов.

    Бундан ташқари, зиёрат туризмини ривожлантириш, хориж давлатлари билан айни шу масалада ҳамкорлик қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилган.

    «Олдимизда муборак Рамазон ойи турибди. Туркиянинг TRT телеканали орқали ҳар куни 15 дақиқадан 20 дақиқагача бўлган тўғридан-тўғри эфирда Ўзбекистоннинг зиёратгоҳларининг тарихи, бугунги кундаги аҳамияти, ислом оламидаги ўрни ҳақида маълумотлар берилади. Эфир ифтор ёки саҳарлик маҳалига мўлжалланяпти, буни ҳали келишяпмиз», — деган қўмита раисининг биринчи ўринбосари.

    Унинг айтишича, Туркия ва бошқа давлатларининг сайёҳлари кўпроқ Бухоро вилоятидаги «Етти пир» мажмуасига қизиқиш билдирмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, март ойида ижтимоий тармоқларда 2021 йилги Ҳаж мавсумига рухсат берилгани, бунинг учун зиёратчилар эмланган бўлиши кераклиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу масалада Дин ишлари бўйича қўмита мурожаат билан чиқиб, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаганини маълум қилганди.

    Аввалроқ Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги 5 апрель куни Рамазон ойида COVID-19’га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат беришини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

    07.04.2021, 13:58   Изоҳ (0)   54536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БААнинг Phanes Group компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станциясини қуради

    07.04.2021, 12:42

    «Ўзгидромет» 8 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    07.04.2021, 12:28

    «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бироз қийин бўлади» — Сардор Қориев ЕОИИга қўшилишнинг Ўзбекистон фармтармоғига плюс ва минуслари ҳақида

    07.04.2021, 12:13

    «Шаҳарнинг дарвозаси жойида турибдими ўзи?» — Комил Алламжонов Ўзбекистонга келган «курдистонлик табиб» атрофида бўлаётган воқеаларга муносабат билдирди

    07.04.2021, 11:56

    Наманганда йўлдан ўтаётган мактаб ўқувчиларини босиб кетишига бир бахя қолган Lacetti ҳайдовчиси жаримага тортилди

    07.04.2021, 11:16

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 192 кишида коронавирус тасдиқланди, бир киши COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этди

    07.04.2021, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.