Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкентдаги Humo Arena ўйингоҳида 3 апрель, шанба куни катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Фото: DAZN

Фото: DAZN

Мазкур бокс оқшомида саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади. Мусобақанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ва япониялик Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО) иштирокида бўлиб ўтади.

Мусобақа 18:00 да бошланади.

Жангларнинг тезкор видеоларини бу ерда томоша қилиш мумкин бўлади — ҳавола.

Жанглар рўйхати билан танишинг:

  • Миразизбек Мирзахалилов (дебют) — Таша Мжуажи (17-7-2, 5 КО)
  • Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) — Иван Юхта (3-1-1, 2 КО)
  • Иқболжон Холдоров (дебют) — Кулва Бушири (13-5-1, 5 КО)
  • Ҳасанбой Дўстматов (2-0, 2 КО) — Муҳсин Кизота (11-2, 5 КО)
  • Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) — Кристапс Зуиц (7-1-2, 7 КО)
  • Исроил Мадримов (6-0, 5 КО) — Эммануэль Каломбо (14-0, 14 КО)
  • Шаҳрам Ғиёсов (10-0, 8 КО) — Патрисио Лопес Морено (28-4, 20 КО)
  • Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) — Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО)

Изоҳ
Асосий янгиликлар