Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентдаги Humo Аренаъда 3 апрель, шанба куни катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.

Фото: Instagram/@worldofboxingpromotions

Фото: Instagram/@worldofboxingpromotions

Мусобақада саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди ва уларнинг барчаси ўз жангини ғалаба билан якунлади.

Кечанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев ҳамда мажбурий даъвогар Рёсуке Иваса ўртасида кечди. Муроджоннинг устунлигида ўтган жангнинг бешинчи раундида ҳакам зарбалар сериясидан кейин жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди. Бу орқали Аҳмадалиев дастлабки ҳимояни муваффақиятли якунлади.

Шу ва бошқа жанглар натижаси билан танишинг:

  • Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7 КО) 5-раунддаги нокаут эвазига Рёсуке Ивасани (27-4, 17 КО) мағлуб этди;
  • Шаҳрам Ғиёсов (11-0, 9 КО) учинчи раундда Патрисио Лопес Моренони (28-5, 20 КО) нокаутга учратди;
  • Исроил Мадримов (7-0, 5 КО) ҳакамлар қарорига кўра (100-89, 99-90, 98-92) Эммани Каломбодан (14-1, 14 КО) устун келди;
  • Миразизбек Мирзахалилов (1-0, 1 КО) иккинчи раунддаёқ Таша Мжуажини (17-8-2, 5 КО) нокаутга учратди;
  • Баҳодир Жалолов (8-0, 8 КО) иккинчи раунддаги нокаут эвазига Кристапс Зуитсни (7-2-2, 7 КО) таслим этди;
  • Ҳасанбой Дўстматов (3-0, 3 КО) 2-раундда Муҳсин Кизотани (11-3, 5 КО) нокаутга учратди;
  • Санжар Турсунов (3-0, 1 КО) ҳакамлар қарорига кўра Иван Юхта (3-2-1, 2 КО) устидан ғалаба қозонди;
  • Иқболжон Холдоров (1-0, 1 КО) иккинчи раундда Кулва Буширини (13-6-1, 5 КО) нокаутга учратди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар