Футбол бўйича Франция чемпионатининг 31-турида ПСЖ 3 апрель, шанба куни «Лилль»ни меҳмон қилди.
Пешқадам жамоалар ўртасида кечган баҳсда «Лилль» минимал ҳисобда ғалаба қозонди. 20-дақиқада Жонатан Дэвиднинг киритган голи меҳмонларга ғалаба келтирди ва учрашув тақдирини ҳал қилиб берди.
Қайд этиш жоиз, мазкур баҳснинг сўнгги дақиқаларида Неймар ва Тиагу Жалога қизил карточка кўрсатилди.
31-турдан кейин «Лилль» 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда, ПСЖ эса 63 очко билан 2-ўриндан жой олган.
Лига 1
31-тур баҳси
3 апрель, шанба
ПСЖ — «Лилль» 0:1
Гол: 0:1 – 20 Дэвид.ПСЖ: Навас, Керер (Дагба, 64), Диалло (Баккер, 64), Маркиньос, Кимпембе, Гуйе (Рафинья, 71), ди Мария, Паредес, Кин (Дракслер, 64), Неймар, Мбаппе.
«Лилль»: Меньян, Ботман, Тиагу Жало, Рейнилду, Фонте, Саншеш (Йилмаз, 73), Андре, Иконе (Брадарич, 90), Сумаре, Бамба, Дэвид (Веа, 35).
Огоҳлантиришлар: Фонте (4), Паредес (17), Гуйе (19), Тиагу Жало (36), Неймар (48), Диалло (57), Мбаппе (85), Андре (87).
Четлатишлар: Неймар (90), Тиагу Жало (90).
Изоҳ (0)