Тошкентдаги Humo Arena’да бўлиб ўтадиган 3 апрель кунги профессионал бокс кечасида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
Проф боксда дебютини ўтказадиган Миразизбек Мирзахалиловга Танзания вакили Таша Мжуажи (17-7-2, 5 КО) рақиб бўлади. Санжар Турсунов (2-0, 1 КО) эса украиналик Иван Юхта (3-1-1, 2 КО) билан тўқнаш келади.
Шунингдек, мазкур бокс оқшомида дебютини ўтказадиган Иқболжон Холдоровнинг рақиби ўзгарган. Ўзбекистонлик боксчига танзаниялик Кулва Бушири (13-5-1, 4 КО) рақиблик қилади.
Аввалроқ Холдоровга 3 апрель кунги жангда украиналик Володимир Гордиенко (8-3, 3 КО) рақиб бўлиши айтилганди.
Тошкентдаги бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсов Патрисио Лопес Моренога, Ҳасанбой Дўстматов Муҳсин Кизотага, Баҳодир Жалолов Кристапс Зутисга, Исроил Мадримов эса Эммани Каломбога қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Шунингдек, мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)