Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (7-0, 7 КО) 3 апрель куни Тошкентдаги Humo Arena’да ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилади.
Баҳодирга бу жангда латвиялик Кристапс Зутис (7-1-2, 1 КО) рақиблик қиладиган бўлди. У охирги жангини 2020 йилнинг 31 октябрида ўтказган.
Аввалроқ Шаҳрам Ғиёсов Тошкентдаги бокс оқшомида Патрисио Лопес Моренога, Иқболжон Холдоров Кулва Буширига, Ҳасанбой Дўстматов эса Муҳсин Кизотага қарши жанг қилиши хабар қилинганди.
Мазкур бокс кечасининг асосий жангида Муроджон Аҳмадалиев (8-0, 6 КО) Рёсуке Ивасага (27-3, 17 КО) қарши беллашувда WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги сўнгги жангини 2020 йил 13 декабрида Уилфредо Лилга (10-18-3, 8 КО) қарши ўтказиб, рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)